UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  0 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади

Суперлига 3-туридан ўрин олган ОКМК – "Сўғдиёна" баҳси якунланди

Суперлига

3-тур

ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2

Гол: 45+1 - Люпчо Дориев (Ойбек Нурматов), 54-  Сияваш Ҳақназари (Саидафзалхон Ахроров), 74  Аброр Каримов, 90+1 - Отабек Жўрақўзиев (Жавоҳир Қаҳрамонов)

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Абдурашид Эркинов

Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Дилдора Рустамова

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

Комиссар: Шерзод Ражабов

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Миржамол Қосимов (16.Наоаки Сенага,46), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Азиз Холмуродов ( 27.Урош Койич, 81), 10.Асадбек Собиржонов (88.Сияваш Ҳақназарий.46), 17.Нодирбек Абдураззоқов, 22.Саидафзалхон Ахроров (19.Аҳмадулло Муқумжонов, 73), 28.Арихиро Сентоку (18.Риан Исламов,86), 44.Аброр Каримов.

Захира: 23.Ҳамидулло Абдунабиев, 8.Абубакр Ризо Турдиалиев, 11.Али Абдураҳмонов, 13.Элдорбек Бегимов,  

"Сўғдиёна": 18.Никола Миркович, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Александр Болевич, 8.Суҳроб Иззатов, 9.Фейсал Мулич (11.Отабек Жўрақўзиев,70), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев (10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 17.Оллаберган Каримов (70.Жасурбек Жалолиддинов.58), 32.Нодиржон Сойибов, 77.Ойбек Нурматов (2.Зоир Жўрабоев, 58).

Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов,  29.Амирбек Саидов, 30.Муҳаммадаюб Омонов, 42.Сардорбек Эркинов, 47.Абдуазим Ортиқов, 

Огоҳлантириш: 11 - Оллаберган Каримов, 43- Иван Бошкович, 57 - Гиорги Папава, 61  Суҳроб Иззатов, 90 - Ислом Қобилов, 90+4 - .Наоаки Сенага


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+4. Сенага Жўрақўзиевга қарши қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

90+1. ГОООЛ. Қарши ҳужумда ОКМК жазоланди. Қаҳрамоновнинг узатмасидан сўнг тўпни Жўрақўзиев дарвозани аниқ нишонга олди

Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 4 дақиқа қўшиб берди

90. Қобилов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

86. Сентокунинг ўрнига Ислoмов майдонга тушди

86. Қаҳрамовнинг зарбаси секин чиқди ва тўпни Илёсов қийинчиликсиз ушлаб олди

81. Койич Холмуродовнинг ўрнига майдонга тушди

77. Сентокунинг узоқдан йўллаган зарбаси узоқларга кетди

74. ГОООЛ. Аброр Каримов бурчакдан узатилган тўпдан сўнг ҳисобни ОКМК фойдасига ўзгартирмоқда

73. Аҳроровнинг ўрнига Муқимжонов майдонга тушди

70. Муличнинг ўрнига Жўрақўзиев майдонга тушди

66. Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ чиқди

61. Иззатов майдон марказида қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

61. Ҳақназари Ивановичдан жуда чиройли ўтиб кетди ва тўпни узатди, бироқ Сентокунинг зарбаси ноаниқ кетди

58. Жўрабоев ва Жалолиддинов майдонга тушди. Улар Нурматов ва Каримовни алиштиришди

57. Папава ҳакам томонидан огоҳлантирилди

54. ГООООЛ. Сияваш Ҳақназари ҳисобни тенглаштирди. Бу Олмалиқ жамоаси учун мавсумдаги илк гол. Ушбу голда Аҳроровнинг узатмасини алоҳида таъкидлаш лозим

50. Узатма голга айланиб кетиши мумкин эди. Каримовнинг узатмасини Илёсов қийинчилик билан қайтарди

Иккинчи бўлим бошланди

Иккинчи бўлим аввалида ҳар икки жамоада ўзгаришлар. Сенага ва Ҳақназари майдонга тушди, улар Қосимов ва Собиржоновни алиштирди. Меҳмонлар сафида эса Дориевнинг ўрнига Қаҳрамонов тушди

Биринчи бўлим якунланди

45+1. ГОООЛ. Люпчо Дориевдан ажойиб гол. Меҳмонлар сардори жарима майдончасига кирмасдан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди

43. Меҳмонлар устози Иван Бошкович ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди

42. Собиржонов рақиб майдончасига кирмасдан зарба йўллади, бироқ бу зарба ҳам ноаниқ кетди

39. Дориев яхши ҳаракат қилди ва тўпни рақиб майдончасига узатди, бу вазиятда жиззахликлардан ҳеч ким рақиб дарвозасига тўпни жойлай олмади

36. Учрашувдаги илк хавфли вазият. Собиржоновнинг узатмасидан сўнг Папава боши билан зарба йўллади, бу вазиятда рақиб дарвозабони яхши ҳаракат қилди

36. Нодирбек Абдураззоқовнинг жаримадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

33. Нурматов рақиб майдончасига яхши кириб борди ва зарба йўллади, бироқ унинг зарбаси жуда ноаниқ кетди

32. Никола Миркович жуда қўпол хатога йўл қўйди. бироқ Нодир бу сафар ўз имкониятидан фойдалана олмади

27.Аҳмадалиевнинг бурчакдан узатган тўпини Никола Миркович қийинчиликсиз ушлаб олди

18. Мезбонларнинг илк вазияти. Абдураззоқовнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

16. ВАРдагилар майдондаги ҳакамлар тўғри қарор қабул қилганларини тасдиқлашди. Учрашув давом этади, ҳисоб 0:0

15. Фейсал Мулич ҳисобни очганди, бироқ ён ҳакам байроғини кўтарди. Вазиятга ВАР аралашмоқда

11. Огоҳлантириш. Оллаберган Каримов Сентокуни майдон марказида тўхтатиб қолди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди

8. Учрашув асосан майдон марказида ўтмоқда. Ҳар икки жамоа учун бугун очко жуда зарур, чунки ҳар иккиси ҳам жорий мавсумнинг дастлабки икки турида мағлуб бўлганди



Учрашув бошланди!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
12 мар 20:35:52
@FARHODBEY 001
ОКМК -ни тажрибали футболистлари кетди, янги ёш футболистлар билан бирдан натижа килиб булмайди. Бир заводской команда халиям курсатган натижалари ёмон эмас ( олдинги мавсумлар хакида) вакт керак. Миржалол Косимов узбек футболи легендаси.
+1   
12 мар 19:53:08
Burhonbek Abdumo'minov
Olgʻa OKMK
   
12 мар 21:39:59
SUPERMEN SUPERMEN
Okmk pro liga
   
12 мар 20:40:24
Бахтийор Ашуров
® фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Окмк жамоасига янги кон керакдек туюляпти. Косимов даври утди шекилли. Бугунги замонавий футболда изланмасанг бирор нарсани урганмасанг натижага эришолмайсан. Айни вактда Нефтчи курсатаетган футбол анчайин мазмунли ва томошабопдек куринмокда.
Таминоти зўрда нефтчини. АГМКни таркиби эса жуда ёш!
   
12 мар 20:31:52
®
Хурматли админлар! Сизлардан илтимос, Aziz Rahmon профилини блокдан чикариб юборилар. Сайт очилганида сизларни Энг фаол юзерлариздан бири эди.
-1   
12 мар 20:29:11
®
Окмк жамоасига янги кон керакдек туюляпти. Косимов даври утди шекилли. Бугунги замонавий футболда изланмасанг бирор нарсани урганмасанг натижага эришолмайсан. Айни вактда Нефтчи курсатаетган футбол анчайин мазмунли ва томошабопдек куринмокда.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика