Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
10 мар 22:45
Янгиликлар
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига
3-тур
"Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2
Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:30
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов;
VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Кристина Середа
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Даврон Иброҳимов
Голлар: 0:1 – 47, Катулонди Кати, 0:2 – 65, Руслан Жиянов (пенальти)
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин (3.Шаҳзод Азмиддинов, 84), 7.Ҳожиакбар Алижонов, 9.Иброҳим Ибрагимов (50.Фламарион, 66), 10.Акмал Мозговой, 11.Ҳожимат Эркинов (21.Башар Ресан, 46), 19.Пётр Пажишек (14.Рустам Турдимуродов, 66), 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Шерзод Насруллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Ойбек Бозоров (17.Достонбек Ҳамдамов, 46)
Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Дилшод Саитов, 23.Абдурауф Бўриев.
"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Руслан Жиянов (20.Қувондиқ Рўзиев, 79), 8.Диёр Холматов (6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 79), 13.Бенжамин Тейди (23.Ваня Илич, 79), 22.Умар Адҳамзода, 28.Катулонди Кати (9.Забиҳилло Ўринбоев, 85), 34.Гиорги Жгереная, 44.Анри Чичинадзе, 77.Муҳаммадали Усмонов (70.Аббос Ғуломов, 88), 97.Алекс Фернандес.
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 3.Зафар Раҳимжонов, 4.Ислом Маматказин, 10.Шоҳмалик Комилов.
Огоҳлантиришлар: Диёр Холматов (35), Иброҳим Ибрагимов (62), Заид Таҳсин (80)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
88. "Навбаҳор"да ўзгариш.
85. "Навбаҳор"да ўзгариш.
84. "Пахтакор"да ўзгариш.
80. Таҳсин огоҳлантирилди.
79. "Навбаҳор"да уч ўзгариш.
78. Назаров қўлидаги тўп билан жарима майдонидан чиқиб кетиб қолди. Жарима зарбаси.
75. Турдимуродовнинг кучли зарбаси ноаниқ.
73. Ҳамдамовнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
70. Ресаннинг жарима узатмасидан сўнг Турдимуродов бош билан зарба йўллади, Юсупов ўз ўрнида.
66. "Пахтакор"да икки ўзгариш.
65. ГОЛ! Жиянов пенальтини аниқ амалга оширди! 0:2! Руслан марказга тепди, Назаров йўналишни топа олмади.
62. "Пахтакор" дарвозасига пенальти белгиланди. Ибрагимов ўз жарима майдонида Чичинадзени йиқитди ва огоҳлантирилди.
61. "Навбаҳор" рақиб жарима майдони ёнида жарима тўпи ишлади.
56. Фернандеснинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ.
55. Жияновнинг ўнг қанотдан узатмасини Назаров эгаллади.
52. Ҳамдамовнинг чап қанотдан узатмасига марказда шериклари етиб кела олмади.
47. ГОЛ! Холматовнинг зарбасидан сўнг Назаровдан қайтган тўпни Катулонди Кати "Пахтакор" дарвозасига жойлади!
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Пахтакор"да икки ўзгариш.
Тайм якунланди.
45. Холматовнинг жарима зарбаси "жонли девор"дан ўтмади.
43. "Навбаҳор" рақиб жарима майдони ёнида жарима тўпи ишлади.
37. Ўнг қанотдан узатилган тўпга Кати бош билан ноаниқ зарба берди.
35. Холматов марказдаги фол учун огоҳлантирилди.
29. Алижоновнинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Бозоров зарба йўллай олмади.
24. Хавфли вазият! Бурчак узатмасидан сўнг Катининг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
23. Усмоновнинг зарбасидан сўнг меҳмонлар бурчак тўпи ишлади.
22. Меҳмонларнинг ўнг қанотдан узатмасини Назаров эгаллади.
20. Назаров тўп узатишда хатога йўл қўйди, Жияновнинг зарбасига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
19. Усмонов чап қанотдан юриш қилиб, бурчак тўпи ишлади.
11. Эркиновнинг бош билан урган голи офсайд сабабли инобатга олинмади.
6. Насруллаевнинг чап қанотдан узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.
3. "Навбаҳор"нинг жарима узатмасини Назаров уриб юборди.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. "Пахтакор" тўқ кўк, "Навабаҳор" оқ либосларда ҳаракат қилади.
Майдон қордан тозаланди. Жамоалар чиқишга шайланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар
Paxtakor havoning injiqliklarga qaramasdan yutdi deb jar solishardi