

Дониэлл Мален 7-дақиқадаёқ гол уриб, римликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 40-дақиқада Леонардо Спинаццола ҳисобни тенглаштирди. 71-дақиқада Дониэлл Мален пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ўзгартирди, аммо неаполликларнинг бразилиялик форварди Алиссон Сантос 82-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
"Наполи" А Серияда 25 ўйиндан сўнг 50 очко жамғарган ҳолда учинчи, "Рома" эса 47 очко билан тўртинчи ўринни банд этган.





