"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди

Mirjalol Normatov
31 янв 2026
Қатарда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган "Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат баҳсини ўтказди.

"Эспайр" академияси билан ҳамкорлик доирасида Қатарда йиғин ўтказаётган "Пахтакор" ёшлар жамоаси биринчи назорат ўйинида майдонга тушди. Қатар U-20 терма жамоасига қарши ўйнаган футболчиларимиз 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ушбу йиғинда 2007-2009 йилларда таваллуд топганлар иштирок этишмоқда. Ёшлар жамоаси тарихда биринчи марта хориж йиғинига йўл олган", - деб ёзилади клуб маълумотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати