

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси Нурлан Ибраимов ва Муҳаммедали Реимов 2026 йилни "темирйўлчилар" таркибида бошлайди. Бу ҳақида сайтимиз журналисти Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
Маълумот учун, Ибраимов ўтган мавсум "Олимпик Мобиуз"да Про лигада 19 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол, 3 та ассист амалга оширди. Реимов эса 18 та баҳсда 4 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди.



