

"Ўзметкомбинат" АЖ ташаббуси билан клуб фаолияти қайта ишга туширилди.
"Металлург" футбол академиясида Бекободга катта футбол қайтиши муносабати билан тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, "Ўзметкомбинат" АЖ раҳбари Баҳодир Абдуллаев ва бошқа мутасаддилари иштирок этди.










Эндиликда "Металлург" Про лигада иштирок этадиган бўлди. Футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаев клуб директори этиб тайинганлан бўлса, жамоа бош мураббийи лавозимини Илҳом Мўминжонов эгаллади. Мураббийлар штаби олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилди.



