

Учрашув Испания грандининг 6:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Бразилиялик футболчи урган голи ўзи учун алоҳида аҳамиятга эга бўлганини айтди. Винисиуснинг айтишича, жамоадошлари анчадан бери ундан ташаббусни ўз қўлига олишни ва ҳужумларни кўпроқ зарбалар билан якунлашни сўраб келаётган экан. У жамоадаги ўзаро ишончни муваффақиятнинг асосий омилларидан бири деб ҳисоблайди.
"Биз доим бир-биримизни қўллаб-қувватлаймиз, кийиниш хонасида ҳақиқий жипслик ҳис этилади. Жамоа ўз имкониятларининг энг юқори чегарасида ҳаракат қилса, йирик совринлар учун кураша олади", – деди Винисиус Жуниор.
"Монако"га қарши ўйинда Винисиус асосий қаҳрамонлардан бири бўлди: у 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар Лигасининг умумий босқичидаги 7 турдан сўнг "Реал" 15 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.



