Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
21 янв 19:07
Янгиликлар
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг "қўрғони" Ҳусниддин Алиқулов Туркия Суперлигасининг "Гёзтепе"га қарши баҳсида (19 январь) оғир жароҳат олган эди.
"Чайкур Ризеспор" клуби тиббий комиссияси раиси, профессор Ҳасан Турут футболчининг соғлиғи борасида расмий маълумот берди.
Тиббий текширувлар натижаси кутилганидан ҳам аянчлироқ бўлиб чиқди. Ҳимоячининг чап тиззасида бир йўла бир нечта жиддий шикастланишлар аниқланган.
Шифокорларнинг қарорига кўра, Алиқулов яқин кунларда жарроҳлик столига ётади. Унинг яшил майдонларга қайтиши учун тахминан 6 ойдан 9 ойгача вақт талаб этилади. Бу эса Ҳусниддин учун жорий мавсум муддатидан аввал якунланганини ва катта эҳтимол билан терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги ўйинларини ўтказиб юборишини англатади.
Championat.asia таҳририяти номидан Ҳусниддин Алиқуловга мустаҳкам соғлиқ тилаймиз ва уни тез орада яна майдонда кўришга умид қиламиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
Фикрлар