Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?
13 янв 15:36
Янгиликлар
Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?
Теҳрондаги АҚШ виртуал элчихонаси томонидан эълон қилинган хавфсизлик огоҳлантиришида америкалик фуқароларга Вашингтон маъмурияти ёрдамига мурожаат қилмасдан Эрондан чиқиб кетишни режалаштириш қатъий тавсия этилди.
"Дарҳол Эронни тарк этинг. Агар чиқиб кета олмасангиз, уйингизда қолинг ёки бошқа қўриқланадиган бинодаги хавфсиз жойга ўтинг", – дейилади баёнотда.
Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон масаласида, аввало, дипломатик йўлни афзал кўришини, бироқ ҳарбий куч қўллаш имконияти ҳам доимо кун тартибида қолишини таъкидлаганди.
Эронда норозилик намойишлари 2025 йил 28 декабрь куни Теҳрондаги Катта бозорда бошланган. Дўкон эгалари миллий валютанинг кескин қадрсизланиши ва иқтисодий қийинчиликларнинг кучайиб бораётганидан норози бўлган. Кейинчалик намойишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларига тарқалган.
Намойишлар чоғида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар ҳақида расмий маълумотлар эълон қилинмаган. Бироқ Эроннинг инсон ҳуқуқлари агентлиги HRANA хабарига кўра, 642 киши ҳалок бўлган. Улар орасида 133 нафар хавфсизлик кучлари ходими, 1 нафар прокурор ва вояга етмаганлар ҳам бор. Шунингдек, 10 721 киши ҳибсга олинган.
Зўравонлик кучайиши ва полиция аралашуви ошиши фонида 9 январь куни бутун мамлакат бўйлаб интернет ўчириб қўйилган.
Маълумот ўрнида, Эронда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси тўп тепади. Булар — Рустам Ашурматов, Жалолиддин Машарипов (иккиси – "Истиқлол"), Остон Ўрунов, Игорь Сергеев ("Персеполис") ва Одил Ҳамробеков ("Трактор").
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар
Сиз муаммони ҳал қилиш ҳақида эмас, олиб ташлаш ҳақида фикр билдирябсиз, яни ё уйингда очингдан ўл ёки отиб ташлаймиз деган маънода (гап милионлаган одамлар ҳақида кетябди).
Мен демократия тарафдаман, яни халқ истаги тарафда.
Сиз айтишингиз мумкун, тинч намойиш ўтказса бўлардику деб, лекин диктатура ҳукуматда буни иложиси йўқ.