Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади

Sherzod Nurmatov
2 дек 2025
"Қизилқум" ҳимоячиси Дилшод Комилов фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттиради.

Вазиятга Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ойдинлик киритди. 

"Дилшод Комилов "Нефтчи" шорт-листида бўлган ва клуб унга қизиққан, бироқ футболчи Тимур Кападзе туфайли "Навбаҳор"ни танлагани айтилмоқда. Бундан ташқари, "Сўғдиёна" ҳам Комиловни ўз сафида кўришни хоҳлаган. 

Кападзе Комиловни "Локомотив" ёшлар жамоасидан бери яхши билади", – дейилади хабарда.

26 ёшли футболчи якунланган мавсум навоийликлар таркибида 22 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia