UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" (матнли трансляция)  6 18:43Суперлига. "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  22 18:42"Барселона"нинг икки асосий ҳимоячиси жароҳат олиб, сафдан чиқди  2 17:38Аббосбек Махсталиев — «Гулистон» жамоаси ёрдамчи мураббийи  11 17:10ЖЧ-2026 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси қароргоҳи қаерда бўлиши маълум  5 16:57"Ҳаволаниб кетмоқчи эмасмиз" — Каррик МЮнинг "Арсенал"га етиб олиш имкониятларини баҳолади  14 16:30"Реал" ёзда Аллегрини олиб келмоқчи: Перес учинчи уринишда тажрибали мутахассисни кўзламоқда  15 16:07Тартиб-интизом қўмитаси 1-турдаги қоидабузарликлар бўйича қарор чиқарди: Бабаян жаримага тортилди  12 15:26"Реал" ва Мбаппе вакиллари ўртасида зиддият: Килианнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ ва у "Ман Сити"га қарши ўйнашни истамаяпти  0 15:15Фарҳод Нишонов: "Қуръа ҳақида? "Шўртан" билан ўйнашни истамагандим"  1 14:45Андрей Шипилов мураббийлик фаолиятида "Пахтакор"ни мағлуб этмаган  15 14:25Улуғбек Мирзаев: "Қуръа нисбатан қулай тушди, аммо бу ҳолат бизни хотиржамликка етакламаслиги шарт"  1 14:00"Каттақўрғон" назорат учрашувида "Жайхун"га енгилди  1 13:45"Менга умуман қизиғи йўқ!" — Трамп Эроннинг ЖЧ-2026 ни бойкот қилиш эҳтимолига муносабат билдирди  30 13:13"Бу йил совринни ҳеч кимга бериш керак эмас" — Скоулз АПЛдаги чемпионлик кураши ҳақида  3

U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди Янгиликлар

U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди

Бироздан сўнг U-17 Жаҳон чемпионати 1/16 финал доирасидаги Хорватия — Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтди.

U-17 Жаҳон чемпионати. 1/16 финал

Хорватия U-17  - Ўзбекистон U-17 1:1 (пенальтилар сериясида 3:4)

Ҳакамлар: Тангуй Мебиаме (Габон), Алао Салим (Бенин), Абеигне Амос (Габон), Филип Дуйич (Канада)

Гол: Садриддин Ҳасанов (Сайфиддин Содиқов) 24 (0:1), Тино Кусанович 80, 1:1

Хорватия U-17: 1. Матей Граховач, 2. Петар Костелач, 3. Леон Жакирович, 4. Раул Кумар, 5. Карло Пайсар, 7. Кресмир Радос (10. Нико Хорват, 46), 8. Павле Смиланич, 9. Тино Кусанович, 11. Патрик Хорват, 14. Дуже Слишкович (6. Роко Вождович, 46), 18. Жона Бенкотич (17. Андрия Бурчар, 46)

Захира: 12. Петар Немет, 21. Вито Ковач, 13. Матео Купич, 15. Лукас Мурича, 16. Никола Раднич, 19. Иван Кризич, 20. Габриел Сивалеч

Ўзбекистон: 1.Иброҳим Шокиров (21. Неъматуллоҳ Рустамжонов,87), 3.Муҳаммад Ҳакимов, 4.Мўминхон Баходирхонов (с), 7. Садриддин Ҳасанов, 9.Нурбек Сарсенбаев (20. Асилбек Алиев,60) 11.Сайфиддин Содиқов, 13.Абдумалик Анваров (14. Беҳруз Саидмуродов, 87), 15.Муҳаммадали Мусаханов, 16. Азизбек Абдумўминов, 18. Абубакир Шукуруллаев (10. Муҳаммад Ҳабибуллаев, 77), 19. Азизбек Эримбетов

Захира:  12. Баҳодир Избосканов, 2. Қаҳрамон Турғунов, 5. Амирхон Мурадов, 6. Миразиз Абдукаримов, 8. Абдусамад Саидов,  17. Жамшидбек Рустамов, 

Огоҳлантириш: Муҳаммад Ҳакимов (Ўзбекистон U-17) 10, Дуже Слишкович (Хорватия) 13, Леон Жакирович (Хорватия) 68, Сайфиддин Содиқов (Ўзбекистон) 83


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


ЯНГИЛАШ

Ўзбекистон пенальтилар сериясида Хорватияни 4:3 ҳисобида енгди. 

90+5. Навбат пенальтилар сериясига. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. Асосий дақиқалар дуранг билан тугаса пенальтилар серияси кўрамиз.

89. Ҳакам такрорий вазиятда Кусанович йиқилган вазиятни кўрди ва пенальти йўқлигини билдирди.

87. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон таркибида Иброҳим Шокиров ўрнига Неъматуллоҳ Рустамжонов, Абдумалик Анваров ўрнига Беҳруз Саидмуродов тушди.

83. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида Сайфиддин Содиқов рақибини ушлаб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

80. ГОЛ. Хорватия ҳисобни тенглаштирди. Тино Кусанович жамоасининг ўйиндаги илк голига муаллифлик қилди. Таблода 1:1 кўриниши турибди. Лекин бу ҳисоб бизнинг фойдамизга ўзгаради.

77. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон таркибида Абубакир Шукуруллаев ўрнига Муҳаммад Ҳабибуллаев тушди.

75. Хорватия қулай нуқтада жарима зарбасини ижро этди. Зарба ноаниқ.

69. ЗАРБААААА. Асилбек Алиев жарима зарбасини ижро этди. Хорватиялик кипер қийинчилик билан тўпни қайтарди.

68. ОГОҲЛАНТИРИШ. Леон Жакирович, Хорватия. Қизиғи, ҳакам адашиб кетиб иккинчи сариқ ва қизил карточкани кўрсатиб юборди. Жакирович эмас захирага олинган Слишковичда сариқ бор эди

60. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Нурбек Сарсенбаев ўрнига Асилбек Алиев тушди.

57. Рақиб босими бироз пасайди. Энди олдинга ўтамиз.

53. Хорватиянинг ҳужумлари кескинроқ чиқмоқда. Шокиров ўз ўрнида.

46. ЎЗГАРИШ. Хорватия, Бенкотич ўрнига Бурчар, Слишкович ўрнига Вождович, Радос ўрнига Хорват тушди

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+5. Пенальти йўқ. Ҳакам такрор вазиятни кўриб пенальти йўқлигини айтди. 

45+3. Хорватия бош мураббийи челенж сўради. Пенальти кўриб чиқилмоқда.

45+3. Хорватия биринчи бўлимнинг охирги дақиқаларида босимни оширди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

39. ЗАРБАААА. Нурбек Сарсенбаев ўткир бурчакка зарба йўллади. Хорватиялик посбони тўпни ушлаб олди.

33. Эримбетов мудофаа чизиғида яхши ўйнамоқда.

30. Вакилларимиз Хорватиянинг ҳужумини бартараф этишди. 

27. Ҳужумчимиз Нурбек Сарсенбаевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳакамлар кўрмади.

24. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ. ҲАСАНООООООООВ. Сарсенбаев бошлаган ҳужумни Содиқов давом эттирди, у эса иккинчи қаватда Садриддин Ҳасановга узатди. Ҳасанов бу имкониятдан фойдаланди, 0:1

20. ЗАРБААААА.  Абубакир Шукурулллаев катта тезликда ёриб кириб зарба берди. Тўп йўлига рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди.

10. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Муҳаммад Ҳакимов рақибни ушлаб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

3. Хорватиянинг ўнг қанотдан ҳужуми узатма билан якунланди, узатмани дарвозабонимиз Иброҳим Шокиров ушлаб олди.

- Ўйинга старт берилди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув 20:45да старт олади. 

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика