

"Миллий жамоадаги фаолиятим ниҳоясига етди.
Бу йиллар ҳиссиётлар, ғалабалар ва унутилмас тажрибалар билан тўла бўлди.
Футболчилар, жамоа штаби ҳамда федерацияга ишонч ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдираман.
Айниқса, мухлисларга — доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!
Бу жамоанинг бир қисми бўлганимдан фахрланаман. Жамоага келгусидаги ўйинларда омад ва янги ютуқлар тилайман!", – дейилади Кападзенинг хайрлашув мактубида.



