Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди
09 ноя 2025 19:50
Янгиликлар
Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ўз фаолиятини янги босқичда давом эттириш истагини билдирган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига лавозимидан озод этилиш тўғрисида мурожаат қилди.
Мутахассисга бошқа таклиф тушгани ҳамда у ўз мураббийлик фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканлиги боис, ЎФА раҳбарияти унинг қарорини ҳурмат билан қабул қилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тимур Кападзенинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдиради ва унинг мураббийлик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди", — дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Фикрлар
Сайтдаги беш-олтита хар доим Копадзе хақида мақола чиқса дарров тагига негатив ёзадиганлар рахмат ёки омад тилашни билмасанг яхшиси ёзма кўтга ўхшамай.
айтган ёки сиз айтгандек у́зидан валломат ясаб олмаганку . Копадзега катта рахмат ку́лидан келганча У́збекистон учун хизмат килди . Фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз кайерда ишласахам омадини берсин .
Наманган Вилоят Хокими 2026 йилда Навбахорни 1996 йилда Чемпион булганини 30 йилигида яна чемпион булиши истагини билдирган. Шунга Темур Кападзе учун яхши танлов буларди