UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  0 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   1 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

Суперлига. 26-тур

"Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0

25.10.2025

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳамжон Рихсибоев

Захира ҳаками: Акмал Рахимов

Назоратчи: Александр Попов

ВАР ҳаками: Аскер Нажафалиев

АВАР ҳаками: Ришат Нугманов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Голлар: 1:0 – 90+5, Андро Гиоргадзе, 2:0 – 90+10, Жавоҳир Ҳусанов (Иқбол Маликжонов)

"Қўқон-1912": 13. Азизхон Исоқов, 19. Шаҳзод Акрамов, 5. Жасурбек Ёқубов, 44. Андро Гиоргадзе, 4. Аслиддин Тоштемиров (6. Алишер Салимов, 79), 23. Аброр Каримов, 7. Шота Гавазава (20. Иқбол Маликжонов, 64), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (69. Егорь Кондратюк, 79), 10. Шоҳруҳ Гадоев (9. Жавоҳир Ҳусанов, 64), 78. Абдуғафур Ҳайдаров, 17. Клейди Даци (14. Жасур Холтўраев, 21)

Захира: 1. Рустам Нортожиев, 18. Баҳром Абдураҳимов, 30. Иброҳим Мухторов, 21. Муҳриддин Фазлиддинов

"Навбаҳор": 16. Шукрон Йўлдошев, 32. Муҳаммадбобур Мўйдинов, 36. Гильерме Гедеш, 99. Игорь Габриэль, 7. Азим Аҳмедов, 17. Руслан Жиянов (11. Муҳаммадали Ғиёсов, 59), 70. Аббос Ғуломов, 6. Шерзод Ғуломжонов (24. Достон Абдулхаев, 76), 8. Шоҳмалик Комилов (14. Жамшид Болтабоев, 76), 71. Наврўзбек Иминжонов (9. Забиҳилло Ўринбоев, 67), 22. Асадбек Жўрабоев (12. Саидазамат Мирсаидов, 67)

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 55. Комилжон Тожиддинов, 29. Педро Аугусто

Огоҳлантиришлар: Шоҳмалик Комилов (7), Жасурбек Ёқубов (89)

Четлатиш: Азим Аҳмедов (21)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+10. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Жавоҳир Ҳусанов ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

90+5. ГОЛ! Андро Гиоргадзе мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди!

90+2. Мезбонлар ҳужумда рақиб дарвозабонига фол ишлатди.

90. Иккинчи бўлимга 11 дақиқа қўшилди.

89. Жасурбек Ёқубов Ўринбоевга нисбатан қўпол ўйин учун огоҳлантирилди.

87. Мезбонлар ҳужуми бесамар якунланди.

81. Зарба! Мирсаидовнинг зарбасини Исоқов оёғи билан қайтарди.

79. "Қўқон-1912"да икки ўзгариш.

76. "Навбаҳор"да икки ўзгариш.

74. Зарба! Чап қанотдан узатилган тўпга Ҳайдаров тўхтатмасдан зарба йўллади, бироз ноаниқ.

67. "Навбаҳор"да икки ўзгариш.

Офсайд сабабли гол бекор қилинди.

Гол ВАР томонидан текширилмоқда.

66. ГОЛ! Холтўраев жаримадан узатилган тўпни бош билан "Навбаҳор" дарвозасига жойлади!

64. "Қўқон-1912"да икки ўзгариш.

59. "Навбаҳор"да ўзгариш.

58. Зарба! Жарима узатмасидан сўнг Гиоргадзенинг бош билан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

57. Зарба! Акрамовнинг олисдан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

54. Зарба! Жияновнинг зарбасини Исоқов қайтарди.

50. Жияновнинг зарбаси ноаниқ.

49. Мезбонларнинг чап қанотдан узатмасини Йўлдошев майдон ташқарисига чиқариб юборди.

47. Хавфли вазият! Ҳасановнинг узатмасини Ҳайдаров бош билан дарвозага тўғрилашга ҳаракат қилди, бироз аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Зарба! "Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси зарба билан якунланди, Ҳасанов жамоасини муқаррар голдан қутқарди. 

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

42. Зарба! Холтўраев бирга-бир вазиятда кучсиз зарба йўллади, хавфли вазиятни йўққа чиқарди. Йўлдошев тўпни эгаллади.

41. Жияновга нисбатан фол ишлатилди.

40. Холтўраев офсайдда қолди.

37. Икки жамоа футболчилари тўп учун курашда тўқнашиб кетди.

36. Жияновга нисбатан қўполлик ишлатилди.

33. Зарба! Меҳмонлар томонидан тепилган тўпни Исоқов эгаллади.

30. Акрамовга нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси.

24. Жарима зарбасидан сўнг Холтўраевда яхши имконият юзага келганди, у тўпни ўзига тўғрилай олмади.

21. Азим Аҳмедов сўнгги умид фолини қўллаб, ҳозиргина майдонга тушган Жасур Холтўраевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилди.

21. "Қўқон-1912"да ўзгариш: Даци ўрнига Холтўраев. 

20. Зарба! Ҳасановнинг ўнг қанотдан узатмасини Гадоев рақиб дарвозасига тўғрилашга ҳаракат қилди, бироз аниқлик етишмади.

15. "Навбаҳор" ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми бесамар якунланди. 

11. Марказда Ғуломжонов Гадоевни йиқитди.

7. Майдон марказида Акрамовга нисбатан қўполлик учун Комилов огоҳлантирилди.

5. Зарба! Ёқубовнинг зарбаси йўналишини ўзгартиргани боис Йўлдошевга анча қийинчилик туғдирди, тўп дарвозадан ўрин олишига бир баҳя қолди.

1. Илк ҳужум мезбонлар зарбаси билан тугади. Йўлдошев тўпни эгаллади.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга чиқишди. "Қўқон-1912" кўк, "Навбаҳор" оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+5   
25 окт 21:06:34
Акрамжон
Навбахорни дарвозабониям, бразилиялик химоячилариям боплаб куйишди!!! Янаги йили янгиланган кучли Навбахорни курайлик! Наманганлик мухлисларга сабр... Айтмокчи Азимбойни барибир хайдаш керак!!!
+5   
25 окт 19:35:46
Акрамжон
Ие, Азим Ахмедовни чикрвордими, судя бекор киптида шуни! Одил Ахмедовни хурмати йукми, энди нима булади??? Тез шу судяга Нобел мукофоти берилсин!!!
+3   
25 окт 21:04:17
NavBars
Pazor Navbahor!!!
+3   
25 окт 21:02:48
salom salom
NAVBAHOR NAKDAUNKU
+3   
25 окт 19:38:13
Zohidjon Usarov
Одил Ахмедов бир жойда футболни алдаб булмайди деган эди бу укажонисини уйинини курармикан чичвордию футболга тупни олдирдинг югурмайсанми эркакка ухшаб.
+3   
25 окт 19:32:48
Ю.Ш.М
Азимни йукотиш керак бутун мухи ни шу бузяпти, семириб югура олмайдигон футбол и на... й кераги бор. Тугриси за... л килди олифта
+2   
25 окт 21:58:54
Dima
Navbaxor yetib kelding.
+2   
25 окт 21:09:42
Адхамжон Низамов
Кукон яшавор,кейинги уйинда Маъшални хам нокаут киласизлар деган умиддамиз
+2   
25 окт 21:08:38
Saidjahon
Наманганлик ака укаларимизга сабр тилайман бу йилги чемпионат хам бой берилди чемпион була олмади,лекин Про лигага хам тушиб кетмаслиги аник.Кейинги мавсумдан умид килишдан бошка чора йук.Жамоа ютказадими йукми барибир хаммамиз уз жамоамизни севамиз ва яхши кунлар келишига кутамиз.
+2   
25 окт 19:47:38
Ўзбек футболининг муҳлиси
Нурилло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эски ишкибозлар билади, бир пайтлар Машални кучайтириш учун Навбахор уйинчиларини тулик кучириб утказишган, кейин Пахтакорни кучайтириш учун почти тулик состав кетган, лекин урнига Яна узимизни футболчилар чиккан, бу йил Наманнан тарбияланувчиларига этибор берамиз дейилди бирорта ериб чиккан футболчи булдими
Тўғри, 2005-йили бош мураббий Виктор Жалилов бошчилигида Павел Бутенко, Дилявар Ваниев, Хайрулло Каримов, Виталий Жалилов, Шухрат Мирхолдиршоев каби футболчилар Машъалга йўл олишганди
+2   
25 окт 19:45:18
Saidjahon
Нурилло фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эски ишкибозлар билади, бир пайтлар Машални кучайтириш учун Навбахор уйинчиларини тулик кучириб утказишган, кейин Пахтакорни кучайтириш учун почти тулик состав кетган, лекин урнига Яна узимизни футболчилар чиккан, бу йил Наманнан тарбияланувчиларига этибор берамиз дейилди бирорта ериб чиккан футболчи булдими
Мен шунга ачиндимда авваллари Навбахорни узидан зур ёшлар етишиб чиккан четдан камдан кам уйинчи оларди энди эса акси.
+2   
25 окт 19:40:37
Men va sen
Аъзимбой ўз ўрнида доимо Навбаҳорни оёғидан торган бугунам шундай
+2   
25 окт 19:35:03
Нурилло
Saidjahon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен хам шунга ачиниб фикр ёзсам айрим наманганлик дустларимиз сен бизни кура олмаяпсан деб жавоб ёзишганди
Эски ишкибозлар билади, бир пайтлар Машални кучайтириш учун Навбахор уйинчиларини тулик кучириб утказишган, кейин Пахтакорни кучайтириш учун почти тулик состав кетган, лекин урнига Яна узимизни футболчилар чиккан, бу йил Наманнан тарбияланувчиларига этибор берамиз дейилди бирорта ериб чиккан футболчи булдими
+2   
25 окт 19:26:39
Farhod
Azimm yana trenda blaaa yigiwtirsa xam bulaveradi futbolni foydasidan ziyoni kup bla
+2   
25 окт 19:18:20
Bahodirjon Tulakov
Bugunxam Azim(BOY) Ahmedov asosiydz ekan Navbaxorni yutishi qiyin. Bu meni shaxsiy fikrim G'aybmi faqat Alloh biladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика