39 ёшли Табата "Ал Садд"га қайтди

Xayrulla Xoliqov
30 июл 2020
Родриго Табата фаолиятини яна "Ал Садд"да давом эттиради.

39 ёшли футболчи собиқ жамоасига қайтишидан хурсанд эканлигини билдирди:

- "Яна бу ерда бўлиб турганимдан бахтлиман. Жамоага ёрдам бериш учун бор кучимни ишга соламан. 2014 йил "Ал Садд"да ўйнаганимда бошқа таркиб эди. Ҳозир бошқалар тўп тепяпти. Ўйлайманки, йигитлар билан тезда чиқишиб кетамиз. Олдинда жамоани бир қатор қизиқарли баҳслар кутяпти. Осиё чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз". 

Маълумот учун, Табата бунгача "Ал Райан" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. 


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com