39 ёшли Ибрагимович "Милан" билан шартномасини узайтирмоқчи

Alisher
19 окт 2020, 13:14
"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг агенти Мино Райола футболчининг Италия клуби билан шартномасини узайтириш борасида иш бошлади.

39 ёшли швед ушбу йилнинг август ойида "Милан" билан 1 йиллик шартнома имзолади, аммо хабарларга кўра, футболчи жамоада қолишни хоҳламоқда.

Ибрагимович 1 ой атрофида коронавирус сабаб майдонга туша олмади, шундан сўнг эса "Милан" билан дербида дубль қайд этди.

Форвард жорий мавсум 3та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere della Sera

Сўнгги янгиликлар

Барча ›