UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1 (матнли трансляция)  7 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  21 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  2 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  21

Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди.

"Биз машғулотдамиз. Кўрдик, мураббий келганини. Келишув бўлгани ҳақида хабаримиз йўқ. Бу терма жамоа ватан жамоаси учун энг яхшиси бўлишини тилаймиз. Хайрли бўлсин. Бу жамоани ким бошқаришидан қаъти назар Ўзбекистон терма жамоаси учун мухлислик қиламиз. Мен ҳақимда илиқ фикрлар билдирганларга миннатдорлик билдираман. Барчага раҳмат айтаман.

Раҳбарият ҳам тажрибали ва ЖЧни кўрган мутахассисни олиб келиш ниятида. Ўйлайманки, бу балки яхшиликка. Биз ҳам доим ватанимиз термаси учун ёрдам берамиз. 

Раҳбарият қандай қарор қабул қилса, биз буни қўллаб турамиз. Биз мураббийга эмас, терма жамоага мухлислик қиламиз. Биринчи марта ЖЧга чиқдик. Вақт оз қолди ва биз бу турнирга яхши ҳолатда боришимиз лозим. Ким бўлишидан қаъти назар биз терма жамоага фойдамиз тегса, хурсанд бўламиз. 

Терма жамоа учун ҳаракат қилиш – шараф. Биз бу либос учун муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз. 

Худога шукрки, менга берилган вазифани бажардим. 34 йиллик орзуни амалга оширдик. Бундан барча хурсанд бўлди. Қолган барчаси яхшиликка бўлади. Кўряпсизлар, сўнгги йилларда юртбошимиз томонидан футболни ривожлантириш учун барча ишлар амалга оширилмоқда. Келажагимиз бундан-да яхши бўлади. 

Биз ўз устимизда ишлаймиз. Янада кучли бўлишга ҳаракат қиламиз. Ўша гап, терма жамоамиз яхши натижаларга эришишини тилаб қоламиз. Биз бундан фақатгина хурсанд бўламиз", – деди Кападзе.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика