

Дастлаб "Нефтчи"да Виталий Левченкога кўмаклашган Тўраев бу йил ТФА ва "Олимпик" U-19 жамоаларида фаолият олиб бораётган эди. Эндиликда у "Бунёдкор" клубининг Биринчи лигадаги "Бунёдкор-Фарм" жамоасида бош мураббийи сифатида фаолиятини бошлади. Унга мураббийлар штабида Шуҳрат Йўлдошев, Миркамол Қосимов, Марат Галимов, Хуршид Ҳасанов, Азизбек Таслимов (маъмур), Ислом Мамажонов (шифокор) кўмаклашмоқда.
Маълумот учун, Лутфулла Тўраев 2012-2013, 2019-2021 йилларда "қалдирғочлар" либосида ҳаракат қилган. Ўзбекистон терма жамоасида 15 та баҳсда майдонга тушган.



