"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр

Aslanov Jasurbek
21 июл 2025, 20:18
"Ньюкасл" Валентино Ливраментонинг "Манчестер Сити"га ўтишининг олдини олмоқчи.

22 ёшли ҳимоячи "шаҳарликлар"нинг трансфер мақсадларидан бири бўлиб турибди. The Times хабарига кўра, "Сити" у учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр.

"Ньюкасл" Ливраментони қўйиб юборишни хоҳламайди ва уни жамоанинг энг кўп маош оладиган ўйинчиларидан бирига айлантириб, 6 йиллик янги шартнома таклиф қилиш ниятида.

Ливраменто ўтган мавсум АПЛда 37 ўйин ўтказди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times