Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради

Sherzod Nurmatov
21 июл 2025, 15:04
ЦСКА ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Истанбул Башакшеҳир" шарафини ҳимоя қилади.

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.

Аббос янги жамоасида 11-рақам остида ҳаракат қилади. 

"Истанбул Башакшеҳир" трансфер учун ЦСКАга 7,5 миллион евро тўлаб беради.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси ўтган мавсум ЦСКА таркибида 39 ўйин ўтказиб, "3+8" натижа қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси саналади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia