Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш
12 июн 2025 22:16
Янгиликлар
"Бунёдкор" матбуот хизмати Ислом Иномовнинг клуб бошқарувидаги лавозимидан кетганини маълум қилди.
"2023 йилги мавсумнинг иккинчи қисмидан эътиборан спорт директори лавозимида ишлаб келган Ислом Иномов “Бунёдкор” футбол клубини тарк этди.
Клуб ва Ислом Иномов ўзаро келишувга кўра амалдаги шартномани бекор қилди. Биз Ислом Нурмуҳаммадовичнинг “Бунёдкор” футбол клуби ривожи учун амалга оширган хизматларига миннатдорчилик билдирган ҳолда кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзилади клуб баёнотида.
Сайтимизда бу хабар олдинроқ ёзиб ўтилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар