

Учрашув 4 июнь куни "Орлеанс" стадионида бўлиб ўтади.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, Франция футбол федерацияси Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг барча харажатларини ўз зиммасига олади. Томонлар келишувига кўра, авиачипталар, меҳмонхона ва барча яшаш сарф-харажатлари мезбонлар томонидан қопланади.
Шундай қилиб, Равшан Ҳайдаров жамоаси Францияга қарши ўртоқлик учрашуви учун ҳеч қандай ортиқча тўлов қилмайди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Франция билан рўбарў келади!
Францияга қарши баҳсда иштирок этадиган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси қайдномаси маълум



