МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Alisher Ostonov
16 май 2025
"Манчестер Юнайтед" клуби матбуот хизмати мавсумнинг энг яхши футболчисига овоз бериш натижаларини эълон қилди.

Бруну Фернандеш унда ғолиб чиқди.

Португалиялик овоз беришда Амад Диалло ва ҳимоячи Харри Магуайрни ортда қолдирди. Жамоа сардори жорий мавсумда 19 та гол ва 19 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фернандеш фаолияти давомида тўртинчи марта мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Аввалроқ, ярим ҳимоячига Саудия Арабистонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: manutd.com