Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади

Narzulla Saydullayev
1 май 2025, 14:06
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғинга киришади.

Исломбек Исмоилов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси эртага, 2 май куни шу йилнинг ноябрь ойида Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди.

Маълумотларга кўра, 10 май кунига қадар давом этадиган йиғин давомида машғулотлар Тошкент шаҳри ва Чимён тоғида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3-27 ноябрь кунлари Қатар мамлакатида бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia