UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  7 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  32 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  17 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади Янгиликлар

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонини йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади

U-17 Осиё кубоги 3-тур ўйини якунланди.

Саудия Арабистони U-17 - Ўзбекистон U-17 0:3

22:15, "Қирол Фаҳд"

Голлар: 0:1 – 57, Рустамов (пенальти), 0:2 – 63, Алиев (Ҳабибуллаев), 0:3 – 70, Рустамов.

Саудия Арабистони - 22. Вафи Алаклуби 3.Носир Алфиҳани 6.Саид Алдссари 9.Аблулҳади Матари (17.Салим Абдуллоҳ, 46), 10.Абдулраҳмон Суфёни, 11.Сабри Даҳал (7.Алвалид Алоуфи, 64), 12.Адел Бин Ҳибаҳ 13.Осама Алдагмаҳ (19.Мухтар Барнауи, 64), 14.Абдулазиз Асири 18.Абдулазиз Алфаваз (23.Маҳир Таваши, 72), 20.Абу Бакр Саид.

Захира: 1.Муҳаммад Ҳулайиф 2.Язид Алдосари 4.Турки Нажи 5.Муаяяд Салим, 8.Тари Саид 15.Муҳаммад Алқарни 16.Ҳабиб Ал Антаиф, 21.Абдулраҳмон Алотаиби,

Ўзбекистон - 1.Шокиров, 4.Баҳодирхонов (с), 5.Муродов, 8.Муҳаммадов (22.Абдуллаев, 46), 9.Сарсенбаев (20.Алиев, 46), 10.Ҳабибуллаев, 13.Фазлиддинов, 14.Саидмуродов (6.Абдукаримов, 87), 15.Мусахонов (23.Маҳмуджонов, 72), 16.Абдумўминов (7.Ҳасанов, 63), 17.Рустамов

Захира: 21.Рустамжонов, 12.Избосканов, 18.Шукуруллаев, 19.Эримбетов, 2.Ботиралиев, 11.Содиқов, 3.Ҳакимов.

Огоҳлантириш: Мусахонов (35)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди. Ўзбекистон гуруҳ босқичида 100% натижа қайд этиб, пешқадам сифатида кейинги босқичга йўл олди.

90+4. Ҳасанов рақиб жарима майдонида та қулай имкониятдан фойдалана олмади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Алиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

87. Ўзбекистонда ўзгариш содир бўлди.

79. Рустамовнинг ўнг қанотдан йўллаган айланма зарбасига аниқлик етишмади.

76. Аделнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

75. Ўзбекистон жарима майдони яқинида жарима зарбаси белгиланди.

72. Ўзбекистон таркибида ўзгариш амалга оширилди.

70. ГОООООООООООООООЛ! Рустамов ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

68. Асири катта тезликда ўтиб кетаётган Ҳасановни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. 

63. ГОООООООООООООООЛ! Тезкор қарши ҳужумни Алиев муваффақиятли тарзда якунига етказди!

61. Рустамов чап қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

60. Саудияликлар жуда хавфли ҳужум ташкил этди, аммо якунда сусткашликка йўл қўйди.

59. Абдуллаев чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб боришга уринди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

57. ГОООООООООООООООЛ! Рустамов ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! Саудиялик дарвозабон тўп йўналишини топа олмади.

55. Пенальти! Рустамовни саудиялик ҳимоячилар қўполлик билангина тўхтатишга муваффақ бўлди.

50. Салим Абдуллоҳ дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

49. Абдулраҳмон Суфёнининг пенальтидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

48. Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгиланди. Баҳодирхонов тўп учун курашда фол қайд этган деб топилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Абубакрнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ йўналиш олди.

42. Зарба! Рустамовнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Алаклуби қайтарди.

40. Хавфли вазият! Матари рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, Шокиров ўз маҳоратини намойиш этди.

37. Сарсенбаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

35. Муҳаммадали Мусахонов қўпол ўйин учун сариқ карточка олди.

31. Абдулҳади Матарининг жароҳати сабабли ўйин тўхтатилди. У майдонга қайтди.

28. Бурчак узатмасидан сўнг ўзбекистонлик футболчи томонидан бош билан зарба йўлланди. Вафи Алаклуби яна ўз ўрнида.

26. Ҳабибуллаев чап қанотдан марказ томон ҳаракат қилди ва кучли зарба йўллади, аммо унга аниқлик етишмади.

24. Рустамовнинг бурчак узатмаси зарбага айланиб кетди, бироз ноаниқ.

23. Рустамов яна ўз омадини синаб кўрди, ўзбекистонликлар бурчак зарбаси ишлаб олди.

22. Зарба! Қанотдан оширилган узатмадан сўнг ҳимоячилардан қайтган тўпга марказда турган Ҳабибуллаев зарба йўллади, тўп рақиб дарвозабонининг қўлларига бориб тушди.

21. Зарба! Рустамовнинг жаримадан йўлланган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

15. Саудиялик ҳужумчи Матари рақиб жарима майдонида ҳимоячи билан курашда йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

10. Абдумўминов чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо саудиялик ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

7. Сарсенбаевга нисбатан фол ишлатилди. Ўзбекистон стандарт вазиятга эга бўлди.

5. Хавфли вазият! Сарсенбаев шеригининг узатмасидан сўнг рақиб посбони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ якуний зарбани йўллай олмади.

4. Саудияликларнинг чап қанотдан бошлаган ҳужуми хавфли кўриниш олди, аммо якунда тўп айнан улардан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

1. Ўйинни саудияликлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Саудия Арабистони яшил, Ўзбекистон оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

+13   
09 апр 23:44:13
CA BOSS
Келажакда ХУСАНОВ лар чиқиши мумкин бўлган ўсмирларимиз, ҚОЙИЛ!!! Баракалла.. 3-0 давом этамиз.. Жуда хотиржам, зўр.
Олға ЎЗБЕКИСТОН!!
+9   
09 апр 23:47:43
Sodiq Nazarov
Мана шу темпда ўйнаса Ўзбекистон японниям карисниям бошқасиниям бемалол солади
+8   
09 апр 23:51:00
leva8989
Eng asosiysi murabbiy Islombek Ismoilov yosh bo'lishiga qaramay juda talabchan va qattiqqo'l murabbiy,bollarga qattiq motivatsiya beradi,gap yo'q,chempion bo'lib yuzlari yorug' bo'lib qaytishsin...
+7   
09 апр 23:43:30
Tohir P
17 ni kim yomonlavotgandi...
+7   
09 апр 23:41:45
Sahoyat Reise
Мени хар доим хайрон қолдиргани: шу ёшларимиз, усмирларимиз (16, 17, ... 23 гача) Осиёда жуда кучли уйнашади, лекин ТЖга келганда, пастга шунғиймиз. Сабаби нимада экан?
+5   
10 апр 00:36:30
BAGGIO
Terma jamoalar miqyosida futbolimiz ancha jonlandi. Ichki chempionatining ham saviyasi yomon emas.
+5   
10 апр 00:14:01
Otabek Sidikov
В гурухи эртага Узбекистон Билан тушмаслик учун уйнайди . Шу кунларга хам келдик Биз Билан ракиб булмаслик учун ракиблар жон жахди Билан уйнайди .Баракалла йигитлар.Рахмат сизларга .Мазза килиб Томаша килдик .Энди навбат ЕЧЛга .Кейинги уйинларга йигитларимизга омад .Олга ок бурилар .
+5   
09 апр 23:12:07
Bahodirjon Nosirov
2:0 kutamiz
+4   
09 апр 22:40:58
Lutfullaev1
Ютса болади боллани ойини яхши
+3   
09 апр 23:46:08
Simple Man
Босимсиз жудаям дахшатли жамоамиз
+3   
09 апр 23:44:00
Sodiq Nazarov
Михлади Рустамов кучли экан
+3   
09 апр 23:43:18
Muxammadumar Inomjonov
Yorib tawadi golni
+3   
09 апр 23:42:43
Doniyor 1800
70 minutga yaxshi uynayapti darvozabon ham yaxshi ekan
+2   
09 апр 23:51:58
Тож
Мурод Ризаев намунча илонга ўхшаб пишиллайди?
+2   
09 апр 23:39:30
AA H.A
A.R.J фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Negadur juda pala patriw oynavomiz paslayam kech berilvoti i juda noaniq oldingi oyinladan asaram qomagan mativatsiya yoqilip qoldimikin
Болачаларимиз зу́р у́йнашвоттику паддержка киламиз ундан ку́ра
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика