ҚПЛ. Асқаров ва Умаров "Турон"га камбэк эвазига ғалабани тақдим этди

Alisher
5 апр 2025, 18:57
Қозоғистон Премьер-лигаси 4-тур доирасидаги "Қизилжар" — "Турон" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида Шоҳбоз Умаров (38-дақиқада ассист), Одил Абдумажидов ва Хуршид Мухторов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди, Беҳруз Асқаров эса захирадан тушиб гол урди ва ассист қайд этди.

Шу тариқда, "Турон" меҳмонда 3 очкони қўлга киритди ва чемпионатдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.




AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia