UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  2 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  11 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  54 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади Янгиликлар

"Пахтакор" Португалия юқори лигасида ўйнаган бразилиялик дарвозабон билан шартнома имзолади

Пойтахтнинг "Пахтакор" клуби янги дарвозабон билан шартнома тузди.

"Пахтакор" клуби бразилиялик дарвозабон Жонатан Луис билан шартнома имзолади.

У Португалиянинг юқори лигасида 125 та ўйинда майдонга тушган. Сўнгги жамоаси "Риу Аве". Аввалги мавсумда клубининг асосий посбони бўлган. 2023/24 йилги мавсумда жами 29 маротаба асосий таркибда майдонга тушган. Жорий мавсумда асосий таркибдаги сўнгги ўйинини 4 октябрь куни "Фамаликао" (1:1) жамоасига қарши ўтказган. 9 август куни старт олган Португалия чемпионатида "Спортинг"га қарши ўйин билан мавсумни бошлаган.

Бўйи 190 см бўлган дарвозабон 1991 йилда Бразилиянинг Сан-Мигел-ду-Уэсти шаҳрида таваллуд топган. Фаолиятини асосий қисмини Португалиянинг икки лигасида ўтказган. 

"Бугунги кунда "Пахтакор"да икки нафар ёш дарвозабон бор. Жонатан Луис каби статистикага эга посбонларни ҳар доим ҳам чемпионатимизда кўравермаймиз. Бежизга дарвозабон ярим жамоа дейилмайди. У жамоамизда соғлом рақобат ярата олади деб ўйлайман. Бу Назаров ва Шевченко учун ҳам катта мактаб бўлиши керак. Чунки "Пахтакор"нинг келажаги айнан шу икки посбонда деб биламан. Олдимизда таркибни кучайтириш бўйича яна бир икки футболчилар турибди. Ўтказган икки ўйинимиздан келиб чиқсам Педро Морейранинг муносабати менга ёқди, у ёшлар билан тажрибали футболчиларни бир таркибда жам қила оляпти", - дейди клуб раисининг ўринбосари Дилшод Каримов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика