"Андижон" Тожикистонга жўнаб кетди
05 янв 2025 16:36
Янгиликлар
"Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган "Андижон" олдин хабар қилганимиздек, 3 январда ўз қароргоҳида тўпланди ва клуб базасида икки кун давомида шуғулланган жамоамиз бугун эрталаб Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига жўнаб кетди.
Александр Хомяков шогирдлари у ерда 5-17 январь кунлари мобайнида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Шунингдек, назорат беллашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган
Бундан ташқари, мазкур йиғинга U-21 жамоамиздан бир қатор иқтидорли ўйинчилар ҳам жалб қилинган. Шунингдек, машғулотларга яна янги ўйинчилар ҳам қўшилиши кўзда тутилган. Шартнома имзолангач, "Андижон" матбуот хизматининг расмий саҳифалари орқали расман эълон қиламиз", — дейилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Фикрлар