

Олдинроқ, томонларнинг қишда хайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар янграганди. Каррагернинг фикрича, форвардни бошқа жамоага қўйиб юбориш керак.
"Рэшфорднинг кетиши? Мени ҳайрон қолдирмайди. Жамоа у билан хайрлашиши керак. Маркус унга сарфланган пулларни оқламаяпти. Бир ярим йил ичида сўнгги 48та ўйинда 11та гол — етарли эмас", — дейди Каррагер.
Форвард жорий мавсум барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди.



