UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  1 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  1 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  12 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  3 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  3 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  1 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0 19:22"Навбаҳор" беларуслик легионер трансферини эълон қилди  8 19:08Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"  0 18:50Ўзимизнинг карикатура. Ҳамшаҳарларнинг дарди бир  2 18:28ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади  0 18:07Сюрпризларсиз: Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  2 17:41Фарҳод Тожиев, Жасур Ҳасанов, Санжар Турсунов, Александр Лобанов... Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчилари ОФКнинг "B" лицензиясига ўқимоқда  7 17:26Transfermarkt Туркия Суперлигаси футболчиларининг нархларини янгилади. Алиқулов ва Турғунбоев қанча бўлди?  1

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасида мавсум якунларини сарҳисоб қилди Янгиликлар

Transfermarkt ва Championat.asia Ўзбекистон Суперлигасида мавсум якунларини сарҳисоб қилди

Икки сайт ҳамкорлиги доирасида мавсумнинг рамзий жамоаси, энг яхши футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабони ва энг яхши ёш футболчиси аниқланди.

Сўровномада Championat.asia ижодкорлари ва Transfermarkt рус бўлими ходимлари иштирок этди.

"Насаф" дарвозабони Абдувоҳид Неъматов рамзий терма жамоа дарвозасидан жой олди. У 2024 йилги мавсумни юқори савияда ўтказди ва Ўзбекистон чемпионатининг 25 ўйинида атиги 16 та гол ўтказиб юборди. Шу билан бирга, 14 учрашувда "нолга ўйнади". Захира дарвозабони Ҳамидулло Абдунабиев бўлди, у мавсумнинг биринчи қисмини "Олимпик"да ўтказди ва ёзда "Бунёдкор"га ўтди. Унинг ҳисобида 19 ўйин, 18 та ўтказиб юборилган гол ва 7 та "қуруқ" ўйин мавжуд.

Ҳимоя марказига "Навбаҳор"дан Филип Иванович ва "Насаф" сардори Ғолиб Ғайбуллаев жойлаштирилди. Яна икки сардор – Владимир Бубанья ("Андижон") ва Анвар Ғофуров ("Нефтчи") захирадан ўрин эгаллади. Кўп жиҳатдан Бубаньянинг саъй-ҳаракатлари эвазига "Андижон" бу йил Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Тажрибали Олег Зотеев "Сўғдиёна" либосида қойилмақом мавсум ўтказди (Суперлигада 25 ўйин, 4 та гол, 5 та голли узатма) ва ҳақли равишда рамзий термада ўнг қанотни ўзиники қилди. Ҳимоянинг чап қаноти "Насаф" аъзоси Шерзод Насруллаевга насиб қилди. Жамоамизда "Сурхон"нинг икки нафар вакили – Суннатилло Ҳамиджонов ва Беҳруз Шайдулов захира ҳимоячиси сифатида рўйхатга кирди.

Майдон марказига Акмал Мозговой ("Насаф"), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор") ва Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо") триоси жойлашди. Мозговой "Насаф"нинг етакчиларидан бири эди ва айнан у Тошкентнинг "Локомотив"и дарвозасини чалқанча услубда ишғол қилиб, "олтин" голга муаллифлик қилди. Жамшид Искандеров мавсум якунида 25 учрашувда "гол+пас" тизимида жами "7+4" натижа қайд этиб, "Навбаҳор"ни учинчи ўринга олиб чиқди. "Динамо"нинг 30 ёшли футболчиси Анвар Ҳожимирзаев фаолиятидаги энг ёрқин мавсумини ўтказди: 25 ўйин, 10 та гол ва 1 та ассист. Захира ярим ҳимоячилари Ойбек Рустамов (ОКМК), Жавоҳир Сидиқов ("Насаф") ва Хислат Халилов ("Динамо") бўлди. Захирадагилар орасида Халиловга алоҳида эътибор қаратиш лозим. 21 ёшли футболчи Самарқанднинг "Динамо" жамоаси учун ҳақиқий "жокер"га айланди: Суперлиганинг 25 учрашувида "7+5" натижа қайд этди (эътиборлиси, бор-йўғи 7 баҳсни бошланғич таркибда бошлади).

Рамзий жамоамизнинг ҳужуми фақат собиқ Югославия мамлакатлари футболчилари – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна"), Владимир Йовович ("Сўғдиёна") ва Драган Черан ("Пахтакор")дан иборат. Дориев Суперлигада 25 учрашувда "12+7", Йововичда 24 учрашувда "8+8". 37 ёшли Драган Черан кетма-кет олтинчи марта Суперлига тўпурари бўлди: 22 учрашувда 13 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Захирада Хуршид Ғиёсов (ОКМК), Бектемир Абдуманнонов ("Андижон") ва Зоран Марушич ("Насаф") қайд этилди.




Сўровнома натижаларига кўра, Люпчо Дориев мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди. “Сўғдиёна”нинг яна бир вакили Владимир Йовович иккинчи ўринни олди. Учинчи поғонага Акмал Мозговой жойлашди.



Иван Бошкович мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Сўғдиёна" унинг қўл остида тўртинчи ўринни эгаллади (қўшимча кўрсаткичлар туфайли "Навбаҳор"га имкониятни бой бериб, якунда бронза медалидан қуруқ қолди). "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев иккинчи ўринни эгаллади. Қарши жамоаси узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди, бироқ мавсум якунида кетма-кет "қоқилди" ва ОЧЛ-2да омадсиз иштирок этди. Учинчи ўринни Ўзбекистон чемпионатида ОКМКга кумуш медалларини олиб келган Миржалол Қосимов банд этди.




Кутилганидек, Абдувоҳид Неъматов Суперлигада мавсумнинг энг яхши дарвозабонига айланди. У рамзий термамиздан ҳам жой олди. Овоз бериш натижаларига кўра, Ҳамидулло Абдунабиев иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи қатордан "Пахтакор" дарвозабони Владимир Назаров жой олди.



"Пахтакор" жамоаси вакили Муҳаммадрасул Абдумажидов мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. 20 ёшли ҳимоячи ўзининг катталар даражасидаги биринчи тўлиқ мавсумида қатнашди ва тез фурсатда бошланғич таркиб аъзоси бўлиб олди. У барча мусобақаларда 28 ўйинда (24 таси асосийда) майдонга тушиб, 1 та гол урди. Абдумажидов нафақат Суперлигада, балки ОЧЛ Элит Лигасида ҳам ишончли ўйин кўрсатди. Рустам Турдимуродов иккинчи ўринни эгаллади. 2024 йилги мавсум ижара асосида "Андижон"да ҳаракат қилган 20 ёшли форвард барча турнирларда 24 ўйинда "9+1" натижа қайд этишга эришди. Учинчи ўрин "Сурхон"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Абдуғафур Ҳайдаровга насиб этди. Катталар даражасидаги биринчи тўлиқ мавсумида у 15 ўйин ўтказди ва 8 та тўп киритди.



Ўзбекистоннинг мамлакат ташқарисидаги энг яхши футболчиси Абдуқодир Ҳусанов бўлди. 20 ёшли ҳимоячи ушбу мавсум "Ланс"нинг асосий аъзосига айланди ва барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушди, шулардан 10 тасида бошланғич таркибда майдонга тушди. Ҳусанов октябрь ойида Франция чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси дея эълон қилинди. Бундан ташқари, Абдуқодир бир неча бор "SofaScore" статистик портали ва "Ланс" мухлислари сайти талқинида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Сўровномада ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев иккинчи ўринни эгаллади. 2024/2025 йилги мавсумда у "армиячилар"да 22 та ўйин ўтказиб (18 таси асосийда), 3 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Учинчи поғонани Туркиянинг "Сивасспор" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев эгаллади – 14 ўйин (9 таси асосийда) ва 3 та голли узатма.



Championat.asia Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футзалчиси ва энг яхши аёл футболчисини ҳам аниқлади. Улар – Ҳусниддин Нишонов ва Диёра Хабибуллаева.





Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
08 дек 15:00:45
Dilmurod Tursunxo'jayev
Huddi bu sayt hodimlari futbolda biron narsaga aqli yetadigondek. Savodsizlar!
+3   
08 дек 14:38:50
Муроджон Икромов
Сугдиёнага нега бронза медали берилмади, кушимча курсатгич туфайли дейилибди узаро уйинга каралмайдими?
+1   
09 дек 08:16:22
Baxti01010101
Хожимирзаев Динамо жонкуярларидан, Хислат Халилов захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирадиган, кучайтирганда ҳам натижа олиб келадиган, ўзининг мохирона зарбалари билан ажойиб голлар урадиган кам сонли футболчиларимиздан бири. Халиловни Миллий Жамоамизда ҳам синаб кўриш керак деган фикирдаман. Миллий Жамоамизда маҳоратли ўйинчилар кўп, узоқдан яхши зарба эгалари саноқли, журъат қиладиганлари ҳам кам.
+1   
08 дек 15:44:37
А.А
Абдувохид бир тийинга киммат курдик халкаро уйинларда дабдала килади.Яхши хамки Узбекистан чемпионатида уйнайди мабодо чет клубларда уйнаса вообще узини куйиб юборади унда юлдузлик касали жуда юкори
+1   
08 дек 15:11:10
Salox..
Munosib nomzodlar hammasi,
+1   
08 дек 14:20:34
Жамшид Абдусамадов
Дориевда тезлик йук манга ёкмиди уйини узимизда хужумчи йуклигидан легионерлар турибди. Олдин Сергеевна йумонлирдик хозир шунга ухшагани хам йук
   
09 дек 18:40:30
Robiya Begim
Ахмоклик, сайтни савясизлиги куриниб турибди.
   
09 дек 07:19:59
Муроджон Икромов
Ravshan Xomidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сайтни яхшилаб кузатиб борганингизда осмондан тушиб бу саволингизга жавоб беришганди. Кейин бу сайт белгиламиди Ким кайси уриндалигини. Саволлариз буса УФА га беринг
Кузатиб бормабманда сайтни сизга ухшаб бекорчи эмасманда
   
08 дек 22:59:44
Google User
Abduvohid Nasafni chempionligiga katta hissa qo'shdi, haqli tanlov
   
08 дек 21:47:11
Ravshan Xomidov
Dilmurod Tursunxo'jayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Huddi bu sayt hodimlari futbolda biron narsaga aqli yetadigondek. Savodsizlar!
Ха футболда акли етмиди. Ушанга кузатиб комент ёзиб утирибсиз. Кейин УЗБдаги 1 уриндаги сайтлигиям сунъий. Сог булинг
   
08 дек 21:44:09
Ravshan Xomidov
Муроджон Икромов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сугдиёнага нега бронза медали берилмади, кушимча курсатгич туфайли дейилибди узаро уйинга каралмайдими?
Сайтни яхшилаб кузатиб борганингизда осмондан тушиб бу саволингизга жавоб беришганди. Кейин бу сайт белгиламиди Ким кайси уриндалигини. Саволлариз буса УФА га беринг
   
08 дек 20:34:32
Мустафа Жанабаев
Муроджон Икромов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сугдиёнага нега бронза медали берилмади, кушимча курсатгич туфайли дейилибди узаро уйинга каралмайдими?
Ака узаро уйинга қаради. Навбахор хақли олди. Навоийданман
   
08 дек 19:29:07
Ойбек
Санжар фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чемпионат регламентида узаро уйинларга караларди охирига келиб кушимча курсатгичга узгариб кетди
Охирги уйинлар охирги уйин тугагандан Сунг 10-15 минутлар Ичида нималардир буб кетди
   
08 дек 18:46:59
Abror_Tursunov
Abdumajidov shu tempda ketsa tez orada milliy termada Husanovga sherik bo'ladi
   
08 дек 16:25:07
sharipov odil
Санжар фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чемпионат регламентида узаро уйинларга караларди охирига келиб кушимча курсатгичга узгариб кетди
Учта жамоани очколари тенг бўлганда, уларни ўзаро ўйинларидаги тўпланган очколарига қаралади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика