Хави Қатар бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу жамоанинг кейинги рақиби - Ўзбекистон

Narzulla Saydullayev
21 окт 2024, 12:22
Қатар футбол Ассоциацияси испаниялик Хавини мамлакат терма жамоасига бош мураббий этиб тайинламоқчи.

Айни пайтда Қатар терма жамоасини Бартоломе Маркес бошқармоқда. Қатар ЖЧ-2026 саралашида 4 та ўйиндан 4 очко тўплаб гуруҳда 4-ўринда бормоқда. Охирги турда Қатар Эронга йирик 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Хави ёзда "Барселона" бош мураббийи лавозимини тарк этганди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com