UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  2 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  4 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  18 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3

"Пахтакор" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз олтита гол урди Янгиликлар

"Пахтакор" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз олтита гол урди

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик" баҳси якунланди.

Суперлига

20-тур

"Пахтакор" – "Олимпик" 6:0 

Гол: 29 - Умар Адҳамзода (Драган Черан), 31 - Драган Черан (Пўлатхўжа Холдорхонов), 36 - Улуғбек Ҳошимов (Диёр Холматов), 46 - Муҳаммақодир Ҳамралиев (Достонбек Ҳамдамов), 67 - Акбар Абдирасулов (автогол), 83- Муҳаммадали Усмонов (Улуғбек Ҳошимов)

25 сентябрь. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:30

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Қанот ҳакамлари: Сардор Ҳакимов, Шоҳнур Йўлдошев

Захира ҳаками: Алишер Абдувоҳидов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Александр Сидоров

Назоратчи: Файзулло Ҳасанов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Абдулла Абдуллаев (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 67), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан (31.Муҳаммадали Усмонов, 79), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (30.Отабек Жўрақўзиев, 67), 17.Достонбек Ҳамдамов (33.Дониёр Абдуманнопов, 79), 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев (15.Диёрбек Ортиқбоев, 79), 99.Улуғбек Ҳошимов. 

Захира: 1.Никита Шевченко, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 40.Кими Мерк, 77.Дилшод Саитов. 

"Олимпик": 1.Шукрон Йўлдошев, 5.Мақсуд Аълохўжаев, 8.Нодир Абдихолиқов, 9.Акбар Ўктамов (7.Тимур Тўлегенов, 65), 16.Риан Исламов (15.Муҳсин Бозоров, 46), 17.Жалолиддин Содиқов (77.Суннатилла Абдуллажонов46), 18.Акбар Абдирасулов (2.Миркомил Абдураззоқов,81), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 22.Шаҳзод Тоиров, 29.Улуғбек Шарипов, 64.Самандар Қодиров (11.Анвар Алижонов, 46).

Захира: 99.Эдем Неманов,  9.Аҳмад Анваров, 44.Шерзод Комилов, , 81.Абдулазиз Абдусаломов.

Огоҳлантириш: 52 - Акбар Ўктамов, 85 - Шаҳзод Тоиров, 90+4 - Муҳаммадқодир Ҳамралиев


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

90+4. Огоҳлантириш: Ҳамралиев огоҳлантирилди

90+3. Абдуманноповнинг навбатдаги кучли ва аниқ зарбасини Йўлдошев қайтарди

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

89. Абдуманноповнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси устунга тегмоқда

85. Огоҳлантириш: Шаҳзод Тоиров ҳакам томонидан огоҳлантирилди

83. ГОООЛ. Ҳозиргина майдонга тушган Усмонов ҳисобни янада йирик кўринишга келтирмоқда

81. Абдурасуловнинг ўрнига Абдураззоқов тушди

80. Усмоновнинг ажойиб зарбасини дарвозабон қайтарди

79. Усмонов, Ортиқбоев, Абдуманнопов майдонга тушди, улар Черан, Ҳамдамов ва Бўриев майдони тарк этди

67. Ўзгариш: Абдуллаев ва Холдорхонов майдони тарк этди. Абдумажидов ва Жўрақўзиев майдонга тушди

67. ГОООЛ. Акбар Абдирасуловдан автогол.

65. Ўзгариш: Ўктамовнинг ўрнига Тулегенов майдонга тушди

64. Чераннинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтармоқда

60. Достон Ҳамдамовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

57. "Олимпик" ҳимоячиси тўпни рақибга совға қилди. Холдорхоновнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

52. Огоҳлантириш: Ўктамов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

46. ГОООЛ. Муҳаммақодир Ҳамралиев узоқдан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди

46. Ўзгаришлар: Абдуллаев, Бозоров, Алижонов майдонга тушди, улар Содиқов, Қодиров ва Исмаловни алиштирди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди


36. ГОООЛ. "Шерлар" 7 дақиқа ичида учта гол уришди. Черан бошлаб берган ҳужумни Холматов давом эттирди. Диёрнинг узатмасидан сўнг Хошимов тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

31. ГОООЛ. Мезбонлар иккинчи голини урмоқда. Гол муаллифи Драган Черан. Унга Пўлатхўжа Холдорхонов ассист қилди

29. ГОООЛ. Умар Адҳамзоданинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтара олмади. Ассист Черанга ёзилди

27. Диёр Ҳолматовнинг узоқдан йўллаган зарбасини Йўлдошев қийинчилик билан қайтарди

25. Учрашув жуда сокин ўтмоқда. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишмаяпти


11. "Пахтакор"дан хавфли ҳужум. Аввалига Улуғбек Шарипов Чераннинг зарбасини қайтариб юборди. Кейин эса Шукрон Йўлдошев сейв намойиш этди!

5. Меҳмонлардан яна бир юриш. Бу сафарги ҳужум оффсайд билан якунланди. Самандар Қодировда жуда яхши имконият юзага келганди

2. Муҳаммадазиз Иброҳимовнинг берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

Учрашув бошланди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика