UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  0 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  3 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  17 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  8

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди Янгиликлар

Минор Сабалсета Ўзбекистон мағлубиятининг асосий сабабини айтди

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "А" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Коста-Рика — Ўзбекистон (5:3) учрашувидан сўнг коста-рикаликлар аъзоси Минор Сабалсета микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ўзбекистонга қарши яхши ўйин ўтказдик. Ҳисобда ортда бораётганимизга қарамай, асосийси, шижоатни йўқотмадик ва интилишда давом этдик. Натижада ўз матонатимизни намойиш этиб, даставвал ҳисобни тенглаштирдик, сўнгра ғалаба тўпини киритдик. Биз қойилмақом ишни уддаладик, яъни плей-офф йўлланмасини қўлга киритдик. Бутун жамоа хурсандчилигининг чеки йўқ.

Ўйлашимча, Ўзбекистон ҳиссиётларга жуда берилувчан жамоа экан. Чунки улар 3:2 ҳисобида олдинда бораётганди. Биз ҳисобни тенглаштиргач, мезбонларда саросима юзага кела бошлади. Бу эса рақиб дарвозаси томон йўл топишимизда калит вазифасини бажарди ва биз яна иккита гол урдик. 

Кейинги босқичда қайсидир гуруҳ ғолиби билан тўқнаш келамиз. Албатта, бу баҳс бизга етарлича қийинчилик туғдиради. Аммо бугунги учрашувда бўлгани каби ғалаба қозониш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз", деди учрашувнинг энг яхши ўйинчиси.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика "А" гуруҳида 3-ўринни эгаллаган ҳолда нимчорак финал йўлланмаси соҳибига айланди. Лотин Америкаси мамлакати нимчорак финалда "B" ёки "C" гуруҳи ғолибларидан бирига қарши майдонга тушади. 


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика