UZ

Сўнгги янгиликлар

02:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" 1:0, 42 миллионлик трансфер гол урди  0 02:31ЛаЛига. "Севилья" дуранг билан бошлади  0 01:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" янги футболчисининг голи эвазига мавсумни ғалаба билан бошлади  22 01:49Франция чемпионатига старт берилди: ПСЖ мавсумни сафардаги "қийин" ғалаба билан бошлади  1 01:45Германия Кубоги. "Бавария" катта қийинчиликсиз кейинги босқичга йўл олди (+ВИДEО)  0 01:16Энцо Мареска таркибда 43 футболчи борлиги ҳақида: "Бизга яна футболчилар керак"  4 00:50Ўзбекистон футзал термаси Португалияга мағлуб бўлди  1 00:36Расман: Шакири собиқ жамоасига қайтди  2 00:13Фарҳод Нуруллаев: "Бугун қарши ҳужумда ўйнаб, натижага эришишни мақсад қилгандик"   1 23:36Эрон. Машарипов ва Юсупов жамоалари мавсумни ғалаба билан бошлади  2 23:19Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар 10 киши бўлиб ҳам футбол ўйнаш мумкинлигини кўрсатиб беришди"   16 23:11Элдор Шомуродов учун қайси вариант қулайроқ? Илёс Зейтуллаев фикрини айтди  5 23:09Франция чемпионати старт олмоқда! "Гавр" - ПСЖ баҳси асосий таркиблари билан танишинг  3 22:48Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндан мухлислар ютди"  6 22:32Вадим Абрамов: "Бизнинг пенальти нега бекор қилинганига тушунмадим"  6

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" янги футболчисининг голи эвазига мавсумни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" янги футболчисининг голи эвазига мавсумни ғалаба билан бошлади

АПЛнинг янги 2024/25 йилги мавсумини очиб берувчи баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Манчестер Юнайтед" - "Фулхэм" 1:0

Гол: Зиркзи (87).

"Манчестер Юнайтед" - Онана, Мазрауи (Эванс, 81), Магуайр (де Лигт, 81), Мартинес, Маунт (Гарначо, 60), Фернандеш, Рэшфорд, Амад (Зиркзи, 60), Каземиро, Далот, Майну (Мактомини, 84).

"Фулхэм" - Лено, Тете, Диоп, Басси, Робинсон, Лукич, Перейра, Траоре, Смит-Роу (Кэрни, 64), Ивоби, Мунис.

Огоҳлантириш: Басси (26), Магуайр (41), Перейра (70).

Манчестер Юнайтед

Джошуа Зиркзе - 87'

Премьер-лига . 1-тур

17/08/2024, 00:00

0
:
1
Тугади

Фулхэм

Стадион: Old Trafford, 73297 томошабин

Бош ҳакам: Robert Jones

45'
90'
18'  Мэйсон Маунт
40'  Харри Магуайр
61'  Амад Диало (Алехандро Гарначо)
61'  Мэйсон Маунт (Джошуа Зиркзе)
81'  Харри Магуайр (Джонни Эванс)
81'  Нуссаир Мазрауи (Маттейс де Лигт)
84'  Кобби Мейну (Скотт Мактоминей)
87'  Джошуа Зиркзе
87'  Алехандро Гарначо
25'  Кэлвин Бэйси
64'  Эмиль Смит Роу (Том Кэрни)
70'  Андреас Перейра
73'  Том Кэрни
78'  Адама Траоре (Харри Уилсон)
78'  Родриго Мунис (Рауль Хименес)
90'  Саша Лукич (Джей Стэнсфилд)
90'  Андреас Перейра (Харрисон Рид)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Юнайтед" мавсумни ғалаба билан бошлади.

90+4. ИЕЕЕЕЕ!! Гарначо оппа-очиқ дарвозага гол ура олмади(

90+2. УХХХХХХХ!! Гарначонинг зарбасини Лено қайтарди. Бугун "Юнайтед" вазиятларининг ярмидан фойдаланганида ҳам йирик ҳисобда ютаётган бўларди.

Баҳсга 4 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЗИРКЗИИИИИИИ!!! Учрашувда ҳисобни очди янги футболчи! Дебют ўйинда дебют гол.

81. Де Лигт майдонга тушди!

80. МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтди. Брунунинг зарбаси эса Лено учун оддийлик қилди. Бугун Фернандешнинг куни эмас шекилли. 

77. "Юнайтед" асосий вақтини ҳимояда ўтказишга мажбур бўлаётганди. Босимдан жамоа қийинчилик билан чиқиб кетмоқда.

74. Лисандрога олқишлар! "Юнайтед" тезкор қарши ҳужум қурбони бўлиши мумкин эди. Перейранинг қанотдан дарвоза ёнига узатган тўпини Лича майдондан ташқарига чиқариб юборди.

69. Гарначонинг зарбасини Лено ушлаб олди.

66. УХХХХХХХ!! "Фулхэм" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Меҳмонларнинг икки футболчиси Магуайр билан ёлғиз қолганди. Қирол ушбу вазиятда жамоасини голдан сақлаб қола олди!

62. ЗАРБАААААААА!! Мунис кутилмаганда акробатик услубда зарба йўллади. Онанадан чиройли сейв!

60. "Юнайтед"да иккита ўзгариш бўлди: Гарначо ва янги футболчи Зиркзи майдонга тушди.

56. ЗАРБААААААА!! Майнунинг зарбаси ноаниқ кетди. "Юнайтед" бугун жуда кўп вазиятдан фойдалана олмаяпти.

53. Жаримадан узатилган тўпни Онана ушлаб олди ва тезкор ҳужум бошлаб берди. Рэшфорднинг фаоллигидан кейин Маунт яхши вазиятга эга бўлди. Зарбани Лено қайтарди.

52. Рэшфорд ўз жарима майдончаси яқинида Траорени йиқитди. Жарима зарбаси.

48. Иккинчи бўлим бошида "Фулхэм" босим уюштирди. Бурчакдан узатилган тўпга берилган зарба ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

41. Магуайр рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам биттада симуляция эканлигини билди ва Магуайрга сариқ берди. ВАР ишлаётган замонда бундай иш қилиш керакмас-да(

35. БРУНУУУУУУУ!! Яна бир вазиятни кўкка совурди. Бу сафар ҳам у бирга бир имкониятдан фойдалана олмади.

32. "Юнайтед"да яна бир вазият. Чап қанотдан дарвоза ёнидаги Бруну томон ҳаволатиб тўп узатилди. Зарба бериш учун Брунунинг бўйи пастлик қилди.

29. УХХХХХХХХХХ!!! Учрашувда голга тортадиган илк вазият юзага келди. Ленонинг қўпол хатосидан кейин Каземиро тўпни эгаллаб олди ва бир уринишда Фернандешни Лено билан бирга бир вазиятга чиқарди. Брунунинг зарбасини Лено қайтарди.

27. Каземиронинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

26. Демак, янги мавсумдаги илк сариқ карточка Бассига кўрсатилди.

24. Брунунинг жаримадан узатган тўпига яна Каземиро зарба берди ва яна зарба ноаниқ кўриниш олди.

20. Бруну жуда ўткир бурчакдан Лено дарвозасини ишғол қилмоқчи бўлди. Лекин зарба ноаниқ кетди.

19. Ҳозирча тотал устунлик меҳмонлар томонида. "Юнайтед"нинг ҳимоясига катта юк тушяпти.

16. Қойил-э) Баҳайбат Адама Траоре миттигина Лисандро Мартинеснинг "корпуси"га учиб кетди)

15. "Юнайтед" стандартга эга бўлди. Узатилган тўпга Каземиро боши билан ноаниқ зарба йўллади.

14. "Фулхэм" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпга бош билан зарба берилди. Тўп ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди.

13. ЗАРБААААААА!!! Тетенинг кучли зарбасидан кейин Онанадан суперсейв кўрдик!12. Амад Диалло рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Бош ҳакам бу ҳолатга эътибор қаратмади.

8. Адама Траоренинг зарбаси ноаниқ кетди.

6. Андреас Перейра томонидан узатилган тўпни Онана ушлаб олди.

5. "Фулхэм" жарима зарбасини амалга оширади.

2. Илк дақиқадан "Юнайтед" ҳужумга ўтди. Рэшфорд чап қанотдан марказ томон тўпни оширди. Бироқ оффсайд қайд этилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "қария Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда АПЛнинг янги мавсумини очиб берувчи баҳс бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
17 авг 01:35:51
Зинуp
Dilmurod Umarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ikkala jamoaga ham omad,kuchlisi g'alaba qozonsin
Манабу ботми кечасию кундизи тинмай ёзаркан
+1   
17 авг 02:11:48
Sardor1305
Garnacho xam M Yu tarixiga kirdi endi bo'sh varotaga tepolmay
+1   
17 авг 01:50:30
SHM
Зинуp фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Манабу ботми кечасию кундизи тинмай ёзаркан
Хақиқатда бот шекили хамма пост тагида емаган гапларни ёзиб чиқар экан
+1   
17 авг 00:00:50
Xusan Qobilov
Ссылка борми
+1   
16 авг 23:57:19
Man_Utd Norin
to'g'riso'z фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
МЮ химоя и 4 та М билан бошланаркан, браво!!!!
Bu taxminiy tarkib i Mount ximoyachi emas Dalot 4 chi ximoyachi
   
17 авг 01:56:25
ManUnited
Тенг Хак тактикаси йук сукани, Решфорд мол
   
17 авг 01:54:24
barselona7
МЮ ёмон ўйнамади. Вазиятлардан фойдаланишда оқсади Бруно камида иккита яккама якка вазиятни уролмади. Ҳақиқатдан ҳам ҳали МЮ мавсумга тўлиқ тайёр эмас экан аммо шунда ҳам ғалаба қозонди. Омад кейинги ўйинларида ҳам.
   
17 авг 01:32:48
Зинуp
Утган йилги кон ичар уйин
   
17 авг 01:24:07
Зинуp
66 минут тен таг бу уйини билан турт бешта уйиндан кейин хайдалади бу уйин билан
   
17 авг 01:04:18
SO'G'DIYONA Jizzax
Каердан куряпсила кураетганла борми
   
17 авг 00:48:41
barselona7
Бруно шунча вазиятларни кўкка совуряпти. Охирида панд еб қолиши мумкин.
   
17 авг 00:30:15
ManUnited
Бу Тенг Хак ўзгармас эканда, даппача ўйин
   
17 авг 00:06:57
K.benzema
Pazor sport tv bironta kanalda yoq sassiq kola ligani olib berafi
   
17 авг 00:05:02
ManCity vs Jerona
Bu setanta olib bermayaptiku warmatchdayam yuq nima buldikan
   
16 авг 23:58:41
Man_Utd Norin
Man Utdd chiroyli g'alaba kutamiz omad.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика