

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Россиянинг премьер-лигаси иштирокчиси "Акрон" клуби Шерзод Эсановга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Айни пайтда томонлар музокара ўтказишмоқда.
Маълумот учун, ўтган мавсум ФНЛда иштирок этган "Акрон" бу мавсум Россия премьер-лигасига йўлланма олди.



