37 ёшли Роналду АПЛда 2008/09 йилги мавсумдаги натижасини такрорлади

Eldor Akmurzayev
3 май 2022, 10:00
Англия чемпионати 35-турида “Манчестер Юнайтед” 3:0 ҳисобида “Брентфорд”дан устун келди.

Учрашувда пенальтини аниқ амалга оширган Криштиану Роналду мусобақа жорий мавсумидаги голлари сонини 18 тага етказиб, 2008/09 йилги мавсумдаги натижасини такрорлади.

Умуман 37 ёшли футболчининг АПЛдаги энг яхши кўрсаткичи 2007/08 йилги мавсум қайд этилган. Ўшанда у 31 та тўп киритганди.

Шунингдек, "Брентфорд" Роналду гол урган 168-жамоага айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru