

Мазкур баҳсда генуяликлар форварди Фабио Куальярелла дубль қайд этди.
А Сериянинг жорий мавсумида 21 ўйинда майдонга тушган 37 ёшли ҳужумчи ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйган. Қизиқарли жиҳати шундаки, шулардан олтитаси 2020 йилда киритилган бўлиб, бунинг учун италиялик футболчига 7та ўйин кифоя қилган.



