Пиоли Бенземанинг мураббийига айланиши мумкин
21 июн 2024 00:42
Янгиликлар
Пиоли Бенземанинг мураббийига айланиши мумкин
2023/2024 йилги мавсумда "Милан" А Серияда иккинчи ўринни эгаллаб, кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олган бўлса-да, Стефано Пиоли бош мураббий лавозимини тарк этди.
Пиоли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, "Ал Иттиҳод" Пиоли номзодини ўрганиб чиқмоқда.
Манбага кўра, “Ал Иттиҳод” уч нафар мутахассис номзодини муҳокама қилмоқда, Пиоли эса қисқа рўйхатдан ўрин олган. Ушбу рўйхатда яна қайси мураббийлар борлиги маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Ал Иттиҳод” сафида Карим Бензема ва бошқа машҳур футболчилар тўп тепади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар