UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди

Ўзбекистон кубоги 3-тур доирасида "Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Динамо" — "Навбаҳор" 1:1
Голлар:  Жоэль Кожо 82` — Шодиёр Шодибоев 66`.

"Динамо": 1. Фарҳод Раҳматов, 3. Улуғбек Абдуллаев, 4. Одилбек Абдумажидов, 7. Францис Нарх, 10. Жоэль Кожо, 20. Журани Франсиско Феррейра, 21. Анваржон Хожимирзаев, 22. Санжар Шаахмедов (с), 23. Фарруҳ Икромов, 44. Душан Мийич, 77. Воҳиджон Оқбўтаев.
Захира: 13. Равшанбек Ягудин, 5. Анваржон Файзуллаев, 14. Баходир Насимов, 24. Бобурбек Ёрбеков, 30. Абубакир Мўйдинов, 35. Эмануэль Ягр, 58. Ҳусниддин Ғафуров.

"Навбаҳор": 21. Александр Лобанов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 8. Сияваш Ҳақназари, 13. Филип Иванович, 21. Гиорги Никабадзе, 23. Йован Жокич, 24. Достонбек Абдулҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев, 71. Наврўзбек Иминжонов.
Захира: 1. Ўткир Юсупов, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 19. Шерзодбек Абдулбўриев, 22. Тома Табатадзе, 34. Фарруҳ Сайфиев.

Динамо

Жоэль Кожо - 82'

Ўзбекистон Кубоги. 3-тур

28/04/2024, 18:00

1
:
1
Тугади

Навбаҳор

Шодиёр Шодибоев - 66'

45'
90'
82'  Жоэль Кожо
66'  Шодиёр Шодибоев



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин. 


ЯНГИЛАШ


90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. Ўзгариш! Ратиньо ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушмоқда.

82-дақиқа. ГООООООЛ! Кетма-кет ҳужумлар уюштирган "Динамо" охири ниятига етди. Ажойиб комбинация ва ҳисоб тенглашмоқда. Жоэль Кожо якуний зарба муаллифи.

79-дақиқа. Ўтказиб юборилган голдан кейин "Динамо" фаоллашди ва тўп асосан айнан мезбонлар назоратида бўлмоқда. Улар кўпроқ ҳужум уюштиришмоқда. "Навбаҳор" эса бунга унчалик қарши эмасдек.

77-дақиқа. "Динамо" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

66-дақиқа. ГОООООЛ! Дастлабки зарбани "Динамо" дарвозабони қайтарди, аммо "Навбаҳор" футболчиси Шодиёр Шодибоев қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва ҳисобни очди!

64-дақиқа. Стандарт вазиятдагн кейин қайтган тўпни Филип Иванович дарвозага йўллашга уриниб кўрди, аммо у йўллаган тўп дарвозадан анча юқорига қараб йўл олди. 

61-дақиқа. Ўзгаришлар! "Динамо" сафида ҳам янги футболчилар ўйинга қўшилди. Ҳислат Ҳалилов ҳамда Дамир Темиров жангга ташланди.  

60-дақиқа. Ўзгаришлар! "Лочинлар" сафида Аброрбек Исмоилов ва Асадбек Собиржонов майдонга туширилди. 

59-дақиқа. "Навбаҳор" ижросидаги бурчак зарбаси ҳам муваффақиятли чиқмади. 

58-дақиқа. "Навбаҳор" футболчиси жарима майдончасига ёриб кириб, тўпни дарвозабондан ўтказишни уддалади, бироқ ҳимоячи у тўрга бориб тушишига йўл қўймади.  

54-дақиқа. Ўйин темпи бироз ошгандек, аммо асосий кураш майдон марказига яқин зоналарда кечмоқда. 

47-дақиқа. Майдон эгалари бурчак зарбаси ишлаб олишди. Бироқ узатилган тўпни дарвоза йўллашнинг имкони топилмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! 

45+2-дақиқа. "Навбаҳор" ҳужумини марказга яқин ҳудудда тўхтатишга муваффақ бўлган самарқандликлар ўзлари олдинга ўтишга уриниб кўришди, лекин узатмадаги хатолик бунга имкон бермади. Айнан шу паллада бош ҳакам беллашувнинг дастлабки бўлими якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!   

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди!

41-дақиқа. ГООООООЛАммо, лекин, бироқ... Бош ҳакам гол уришдан бироз аввал мезбонлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини қайд этди ва киритилган тўп инобатга олинмади.  

36-дақиқа. Меғмонларнинг ривожланиш жараёни узоқ давом этган ҳужуми барибир охирига етмади ва ҳакам айнан наманганликлар ҳужумда фол ишлатди деб топди.  

30-дақиқа"Навбаҳор"нинг ҳужуми бошланмай якунига етди.  

24-дақиқа. Бироқ мезбонлар ишни зарбагача етказа олишмади. 

23-дақиқа. "Динамо" жарима майдончаси чизиғи олдидан стандарт вазиятга эга бўлмоқда. 

16-дақиқа. Меҳмонлар вакили майдонда ётибди. 

13-дақиқа. "Навбаҳор" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади. 

5-дақиқа. Дастлабки дақиқаларни ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан ўтказмоқда.

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни "Динамо" футболчилари бошлаб беришди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика