Аббос Файзуллаев U-23 Осиё Кубогида қатнашади, фақат...
12 апр 2024 15:11
Янгиликлар
Аббос Файзуллаев U-23 Осиё Кубогида қатнашади, фақат...
ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев U-23 Осиё Кубоги мусобақасида иштирок этадиган бўлди.
Хабарингиз бор, Париж Олимпиадаси йўлланмасини тақдим этадиган Осиё Кубоги мусобақаси 15 апрель куни старт олади ва бу турнир ФИФА кунлари доирасида ўтказилмайди. Шу боис клублар ўз футболчиларини бундай мусобақаларга қўйиб юборишни истамайди, аммо Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакилларининг ЦСКА билан музокаралари ижобий якун топган ва Москва клуби Аббос Файзуллаевга рухсат берган.
Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи 26 апрель куни Доҳага учиб боради. Бу дегани у терма жамоага чорак финалдан бошлаб кўмаклашади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1-турни 17 апрель куни Малайзияга қарши ўтказади. Шунингдек, 20 апрелда Кувайт, 23 апрелда эса Вьетнам билан баҳс юритади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар