UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Суперлига. "Бунёдкор" — "Динамо" учрашувида гол урадиган мард топилмади, мезбонлар футболчиси бир дақиқа ўйнамасдан майдондан четлатилди Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" — "Динамо" учрашувида гол урадиган мард топилмади, мезбонлар футболчиси бир дақиқа ўйнамасдан майдондан четлатилди

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашуви якунланди.

Суперлига

5-тур

"Бунёдкор" – "Динамо" 0:0

5 апрель. "Бунёдкор" стадиони. 19:15

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Қанот ҳакамлари: Расулжон Фозилов, Максим Нечохин   

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимжонов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Андрей Цапенко

Назоратчи: Бахтиёр Намозов  

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Бунёдкор": 71.Сарвар Каримов, 6.Самир Зелкович, 7.Суҳроб Иззатов (78.Тоҳирбек Тўхтасинов, 90+1), 10.Расул Йўлдошев (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 62), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (с), 19.Билол Туплиев (92.Тони Йович, 62), 22.Усмонали Исмоналиев, 45.Фарҳод Ўткуров (9.Умид Султонов, 43), 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқунбеков, 77.Музаффар Олимжонов.

Захира: 1.Марин Любич, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момчило Рашо, 17.Оллаберган Каримов, 18.Наримон Аҳмаджонов.

"Динамо": 1.Фарҳод Раҳматов, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Францис Нарх, 8.Хислат Халилов (30.Абубакр Мўйдинов, 63 (35.Эммануэль Ягр, 90), 9.Ҳумоюнмирзо Иминов (11.Дамир Темиров, 85), 10.Жоэл Кожо, 17.Салим Мустафоев (с), 20.Журани Франсиско Феррейра, 21.Анваржон Хожимирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 44.Душан Мийич.

Захира: 13.Равшанбек Ягудин, 6.Артем Сокал, 24.Бобурбек Ёрбеков, 70.Хуршид Убайдуллаев, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Огоҳлантириш: Амир Тўрақулов (26), Жоэл Кожо (31).

Четлатиш: Тоҳирбек Тўхтасинов (90+1).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. Бир дақиқа ҳам ўйнамаган Тоҳирбек Тўхтасинов бутсасини кир қилишга улгурмасдан майдондан четлатилди.

90+3. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Ҳозиргина майдонга тушган "Бунёдкор" футболчиси четлатилиши мумкин.

90. Иккинчи бўлимга барчамиз мактабда олишни орзу қиладиган баҳога тенг дақиқа қўшиб берилди.

90. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Кожо сўнгги дақиқаларда трибунада совуққотиб ўтирган юзлаб тошкентликларнинг қовоғидан ҳам ёмғир ёғдириши мумкин эди. "Бунёдкор" дарвозабони бунга йўл қўймади.

88. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мираҳмадовнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасининг голга айланишини шамол истамади, эҳтимол.

83. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Бунёдкор" футболчисининг чап қанотдан узатган тўпига шериклари етиб кела олмади, акс ҳолда мезбонларда қулай имконият юзага келарди.

76. Кожо қарши ҳужумда бир рақибини доғда қолдирди, аммо шеригига узатма амалга оширишда видеоўйинларда фойдаланиладиган пултдаги учбурчак белгисининг ўрнига думалоқни босиб қўйди, оқибатда кескин ҳужум бесамар якунланди. 

73. Учрашувга ташриф буюрган шунча мухлислар ҳурмати жамоалардан бири гол урса (ёки ўтказиб юборса) бўларди.

67. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Абдухолиқовнинг зарбасидан сўнг "Динамо" дарвозабони жамодошлари томонидан Фарҳод Раҳматов фамилиясига монанд миннатдорчилик сўзларини қабул қилиб олди.

66. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мираҳмадов чап оёқда рақиб жамоа мухлисларини ҳапдори ичишга мажбур қиладиган зарба йўллади.

62. "Бунёдкор"да икки, "Динамо"да битта ўзгариш рўй берди.

61. Тўлқинбековнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

57. Нарх ўзи ҳам фамилияси каби қимматбаҳо ўйинчи эканлигини ҳимоядаги хатти-ҳаракатлари орқали исботлади.

52. "Динамо" футболчилари охирги дақиқаларда кетма-кет икки маротаба рақб дарвозаси томон зарба йўллади.

49. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Исмоналиевнинг пасидан сўнг Тўрақулов биринчи таймда амалга ошириган ишини такрорлади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Танаффусда телефоним зарядланиб олди. Футболчилар ҳам зарядланиб олишгандир. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Бунёдкор"да дастлабки ўзгариш рўй берди: Фарҳод Ўткиров  ўрнига Умид Султонов майдонга туширилди. Майдонни тарк этган футболчи тахминан икки дақиқа мураббий Анвар Ғофуров билан баҳслашди.

40. Тўрақулов узоқ масофадан Ғафур Ғулом боғи томон салом йўллади.

40. Ҳожимирзаев узоқ масофадан дарвоза ортидаги электрон баннерни аниқ нишонга олди.

34. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Олимжоновннг зарбасини "Динамо" дарвозабони ўткир нигоҳи билан бартараф этди.

31. Кожо Йўлдошевнинг оёғини тўп деб ўйлаб юборгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

26. Амир Тўрақуловнинг тўп учун курашда рақибга нисбатан хатти-ҳаракатидан ҳакам ҳам ҳайратга тушди ва чўнтагидаги қоғозга ушбу безорининг фамилиясини ёзиб қўйди.

23. "Динамо"нинг хавфли ҳужумини пойтахтлик ҳимоячилар бузишди. Умуман олганда, Тошкент учун бузиш одатий ҳолга айланган.

18. Об-ҳаво маълумотларига кўра, яқин кунларда осмондан ёмғир билан бирга Исмоналиевнинг бош билан йўллаган тўпи ёғиши кутилмоқда.

10. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Қанотдан оширилган узатмадан сўнг "Динамо" ҳужумчиси Кожо яна рақиб жамоанинг севимли қаҳрамонига айланди.

7. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Кожо қарши ҳужумда рақиб посбонини ҳам алдаб ўтди ва бўш дарвозани ишғол қилишга виждони йўл қўймаслигини зарбаси билан исботлади.

5. Футболчилар дастлабки дақиқаларда оч қолган арслондай югуришмоқда.

1. Жадвални тескари ўгирганда, етакчилар сафида бораётган жамоалар ўртасидаги учрашув бошланди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика