UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Ана бўлмасам! Кейн "Тоттенхэм"га қайтадими?!  2 15:30"Мен майдонда гапираман, бу ўзимни ҳимоя қила оладиган ягона жой"  2 15:00Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз  1 14:38Бобир Абдихолиқов "Насаф"ни тарк этди!  15 14:18Суперлига-2025. Дастлабки иккита тур саналари маълум қилинди  5 14:05Слот ёзда Салоҳ, Трент Александер-Арнольд ва ван Дейк жамоадан кетиши ҳақида гапирди  1 13:48Тимур Кападзе мураббийлар штабида кимлар ишлаши маълум  6 13:30Анвар Ҳожимирзаев Кападзедан хафа бўлдими?  8 13:07Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитой клубига қарши асосий таркиби маълум   2 12:47Осиё Кубоги-2025 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди — Ўзбекистон "А" гуруҳидан ўрин олди  3 12:30Тимур Кападзе: "Гвардиола Ҳусановни дарҳол "олов"га ташлади"  5 12:13Расман: "Андижон" словениялик футболчи билан шартнома имзолади  4 11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  12 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  16 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  17

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди Янгиликлар

Усмонали Усмоналиeв кечаги қизил карточкага муносабат билдирди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган “Андижон” - “Бунёдкор” учрашувида қизил карточка олган Усмонали Усмоналиeв вазиятга ойдинлик киритди.

- Муҳаммадкарим билан ёшликдан катта бўлганмиз, уч йил битта жамоада тўп сурдик. Оғир кунларимизда бир-биримизни қўлладик, ёнма-ён бўлдик. Оилавий борди-келдимиз бор. Қисқаси, у билан ака-укадек яқинмиз, қалинмиз. Учрашувдан аввал ҳам Тоиров билан анча суҳбатлашдик, ҳазиллашдик.

Голимиз ВАРда текширилаётганда Муҳаммадкарим билан ҳазиллашдик. Бошқа жиддий гап йўқ. Вазиятни чуқурлаштириш, муаммо излаш, ваҳима кўтариш шарт эмас. Агар ўша ҳазилим учун қизил карточка кўрсатилишини билганимда Муҳаммадкаримни олдига умуман яқинлашмасдим. Хўп, мен четлатилдим, вазиятни қўрқинчли қилиб кўрсатиш, Тоировни йиқитиб, уни ётган жойида тепиш шарт эмас. Ҳакам чўнтагидан карточка чиқарди, фикридан қайтмайди. Ҳазиллашганим учун қоидага амал қилишди, четлатишди, инсонийлик иккинчи “планга” тушди, эътироз йўқ, аммо яна қайтараман, вазиятни ваҳимали кўрсатишга ҳаракат қилиш нотўғри.

Тоиров ўша вақтда ҳакамга қизил карточка кўрсатманг демоқчи эди, улгурмай қолди, чунки уни йиқитишди. Бунинг учун ўзи мендан узр сўради. Аслида мени хафа қилгани бошқа нарса, ҳисоб тенглашгунига қадар ўйиндаги устунлик биз томонга ўтаётган эди, майдондан четлатилганимдан сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди. Шуниси алам қилди. Четлатилганимдан сўнг кийим алмаштириш хонасига йўл олдим, танаффусга қадар ўйин биз учун тескари кўриниш олди. Шундан кейин четлатилганим жиддий тарзда алам қилди. Ўзимни ҳаммасига айбдорлик ҳисси қамраб олди. Эҳтиётсизлигим учун мухлислар ва мураббийлар штабидан узр сўрайман!

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика