А Серия. "Бавария"ни енгган "Лацио" ўз майдонида "Болонья"га ютқазиб қўйди

Omonjon To`xtamirzayev
18 фев 2024
А Серия 25-тури доирасида "Лацио" Римда "Болонья"ни қабул қилди.

"Лацио" чемпионат доирасида ўз майдонида "Болонья"ни қабул қилди. 


ЯНГИЛАШ


90-дақиқа. Бўлди, ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Бавария"ни енгган "Лацио" ўз майдонида "Болонья"га ютқазиб қўйди

79-дақиқа. Огоҳлантириш! Адам Марушич ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

78-дақиқа. ГОООООЛ! Жошуа Зиркзее меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

46-дақиқа. Огоҳлантириш! Уссама Эл Аззузи рақибга нисбатан жуда кескин ҳаракат қилди ва ҳакам буни эътибордан четда қолдирмади. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

45-дақиқа. Қувноқ руҳда ўтган биринчи бўлим якунига етди. Рақиб хатоларидан унумли фойдаланган жамоалар биттадан гол уришни уддалашди ва танаффусга 1:1 ҳисобида йўл олишди.  

40-дақиқа. "Болонья" таянч ярим ҳимоячиси Уссама Эл Аззузи Проведелнинг хатосидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.  

25-дақиқа. Огоғҳлантири! Мажбурий фол туфайли Жованни Фабиан сариқ карточка ишлаб олди.

18-дақиқа. Прессинг оқибатида меҳмонлар ҳимоячилари хатога йўл қўйишди ва Чиро Иммобиленинг узатмасидан кейин ўта қулай вазиятга чиққан Густав Исаксен ҳисобни очди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! 


А Серия 
25-тур. Стадио Олимпико
"Лацио" - "Болонья" 1:2
Голлар
: Густав Исаксен 18` (Чиро Иммобиле) — Уссама Эл Аззузи 39`, Жошуа Зиркзее 78` 

"Лацио" - 94.Иван Проведель, 4.Патрик Габаррон, 29.Мануэль Ладзари, 34.Марио Хила, 77.Адам Марушич, 8.Маттео Гендузи, 10.Луис Альберто, 32.Данило Катальди, 7.Фелипе Андерсон, 17.Чиро Иммобиле (с), 18.Густав Исаксен.

"Болонья" - 28.Лукаш Скорупский, 3.Стефан Пош, 15.Виктор Кристансен, 26.Жон Лукуми, 31.Сэм Бёкема, 7.Риккардо Орсолини, 17.Уссама Эл Аззузи, 19.Луис Фергюсон, 56.Алексис Салемакерс, 80.Жованни Фаббиан, 9.Жошуа Зиркзее


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia