UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00ЛаЛига. "Хетафе" - "Атлетико Мадрид" 0:3  0 05:55Лига 1. "Ницца" - ПСЖ 1:2   0 05:50Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА 0:0 (пенальтилар 5:4)   0 05:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл" 3:2   0 05:40АПЛ. "Брайтон" - "Челси" 1:2   0 02:14"Ювентус" "Аталанта"ни мағлубиятга учратиб, Италия кубогини қўлга киритди!  4 02:00АПЛ. МЮ "Ньюкасл"ни, "Челси" эса "Брайтон"ни мағлубиятга учратди (+турнир жадвали)  9 01:09Россия кубоги, ярим финал. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди  1 00:06Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди  9 23:33Италия кубоги финали! "Аталанта" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ  1 23:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Ньюкасл". Асосий таркиблар аниқ!  6 23:05АПЛ. "Брайтон" – "Челси". Таркиблар аниқ!  4 22:59Ла Лига мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлиш учун номзодларни эълон қилди  8 22:36АПЛда янги мавсумдан ВАР бекор қилиниши мумкин!  9 22:00Россия кубоги ярим финали! "Зенит" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибдами?  15

Осиё Кубоги баҳсида илк маротаба аёл ҳакам ишлади. Ёсими Ямасита ҳақида нималарни билиш лозим? Янгиликлар

Осиё Кубоги баҳсида илк маротаба аёл ҳакам ишлади. Ёсими Ямасита ҳақида нималарни билиш лозим?

У Осиё Чемпионлар Лигаси, ҳаттоки, ЖЧ-2022 ўйинларида фаолият олиб борган!

Осиё Кубогида муҳим воқеа рўй берди — турнирда илк маротаба аёл ҳакам ишлади! 37 ёшли Ёсими Ямасита Австралия ва Ҳиндистон (Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган жамоалар) учрашувини бошқарди.

Ямасита япониялик дастлабки профессионал аёл ҳакам ҳисобланади. У 2015 йил ФИФА реферисига айланди. Ўшандан бери узоқ йўлни босиб ўтди.

2022 йилнинг сентябрида Ёсими арбитр сифатида J1 лигасидаги илк ўйинини ўтказди. Бундан ташқари, у ЖЧ-2022'да ҳакамлик қилган олти нафар аёлдан бири эди — Ямасита турнирдаги тўртта ўйинда захира ҳаками этиб тайинланди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ямасита эркаклар футболида жами 61 та беллашувда фаолият олиб борган. Жумладан, у Гана ва Индонезия, шунингдек, Франция ва Мексика ёшлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувларида ҳакамлик қилган. Ёсими J1 лигасида 12 та, Япония кубогида эса яна иккита ўйинга тайинланган расмийлар қаторидан ўрин олган. Бундан ташқари, Ямасита Осиё чемпионлар лигасининг иккита учрашувида ҳамда ОФК кубоги доирасидаги битта ўйинда ҳакамлик қилган.

Япониялик ҳакамга тегишли ноодатий баҳс ҳам мавжуд — у 2023 йилнинг март ойида Премьер-лига ёшлар биринчилиги доирасидаги "Блекберн" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинни бошқарган.

Албатта, Ямасита аёллар футболидаги ўйинларда ҳам ҳакамлик қилган. У аёллар ўртасидаги иккита жаҳон чемпионати ва иккита Осиё кубогида ишлаган ҳамда 2020 йилги Олимпия ўйинларининг аёллар футболи турниридаги беллашувларда ишлаган.

Шунингдек, Австралия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги тўқнашувда Ёсимига икки нафар қиз ҳакам — Макото Бозоно ва Наоми Тесироги ёрдам берганини ҳам таъкидлаш лозим.

Шубҳасиз, Ёсими Ямасита ва унинг ёрдамчилари Осиё Кубогининг яна бир нечта ўйинларида иштирок этишади.


Николай Егоричев тайёрлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика