

"Про лига 2023 йилги мавсумининг энг яхши тўпурарига айланган Анвар Ҳожимирзаев "Динамо" клубига ўтишга қарор қилди. Ярим ҳимоя ва ҳужумда бир хил ўйнай оладиган 29 ёшли футболчи билан бугун бир йиллик шартнома имзоланди", – дейилади "Динамо" хабарида.
Анвар Ҳожимирзаев 2023 йилги мавсум "Қўқон-1912" сафида Про лигада 20 та ўйинда 16 та гол ва 6 та ассистга муаллифлик қилган.
29 ёшли ҳужумчи бугун "Локомотив" ёшларига қарши назорат ўйинида гол уришга ҳам улгурди.



