UZ

Сўнгги янгиликлар

15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  3 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  3 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  2 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  7 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4

Осиё кубоги-2000. Бразилияликлардан иборат мезбон, Ўзбекистоннинг шармандали натижаси ҳамда Қосимовдан супергол Янгиликлар

Осиё кубоги-2000. Бразилияликлардан иборат мезбон, Ўзбекистоннинг шармандали натижаси ҳамда Қосимовдан супергол

Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари финалда иштирок этишди.

2000 йилги Осиё кубоги мезбонлигини Хитой билан курашда енгиб чиққан Ливан қўлга киритган. Мусобақада ўтган сафаргидек 12та жамоа қатнашди. Бу сафар ҳам 4тадан жамоа учта гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун курашди. Ливандаги турнирда мезбонлар билан биргаликда Саудия Арабистони, Хитой, Индонезия, Эрон, Ироқ, Япония, Кувайт, Жанубий Корея, Қатар, Таиланд ва Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этишди.

Мезбон ва амалдаги чемпион Саудия Арабистони саралашсиз Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишган. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашди.

Саралашда вакилларимиз гуруҳда БАА, Ҳиндистон, Бангладеш ва Шри-Ланка билан кураш олиб боришди. Гуруҳда фақат биринчи ўрин соҳибигина Ливандаги мусобақага йўлланмани қўлга киритар эди. Ўтган Осиё кубогида финалга қадар етиб борган БАА, албатта, ушбу йўлланма учун асосий даъвогар эди. Маҳмуд Раҳимов бошчилигидаги терма жамоамиз учта ўйинда учта ғалабага эришди. Охирги турда футболчиларимиз 21 ёшли Максим Шацкихнинг ягона голи эвазига мезбон БААни таслим қилиб, йўлланмага эга чиқишганди.

Осиё кубоги Триполидаги "Халқаро Олимпия", Бейрутдаги “Спортс Сити” ва Сидондаги "Саида Халқаро" стадионларида ўтказилган.


Ушбу турнирдан бошлаб маскотлар рамзга айлана бошлади. Ливандаги Осиё кубоги рамзига мамлакатдаги фуқаролар урушидан кейин тинчлик, тараққиёт ва ҳамжиҳатлик тимсолини акс эттирувчи қуш рамзга айланганди.

Мусобақа мезбони Ливан терма жамоаси таркибни кучайтиришга жиддий бел боғлади ҳамда беш нафар бразилиялик футболчи — Жильберто дос Сантос, Луис Фернандес, Марсело Сильва, Ньютон де Оливьейра, Жадир Моргенштерн ва австралиялик Майкл Редани маҳаллийлаштирди. Шунга қарамай, Ливан икки дуранг ва бир мағлубият билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси чинакамига ўлим гуруҳидан жой олган эди. Бизнинг гуруҳда 1992 йилги чемпион Япония, 1996 йилги чемпион Саудия Арабистони ҳамда Қатар терма жамоалари жой олишган эди. Саралашда бош мураббий бўлиб ишлаган Маҳмуд Раҳимов 1999 йил декабрь ойида автоҳалокат туфайли бу дунёни тарк этган эди. Шу боис Осиё кубоги финал босқичига жамоамизни "Нефтчи" устози Юрий Саркисян олиб борган эди. Мусобақа Қатар билан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан бошланди. Бу эса гуруҳдан чиқиш имкониятини жуда пасайтириб юборганди. Миржалол Қосимов Қатар дарвозасига супергол урганди.

ВИДЕО

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоги-2000 учун қайдномаси: 1.Павель Бугало ("Алания", Россия), 2.Бахтиёр Ашурматов ("Пахтакор"), 3.Андрей Фёдоров ("Рубин", Россия), 4.Миржалол Қосимов ("Крилья Советов", Россия), 5.Сергей Лушан ("Ростов", Россия), 7.Отабек Шомуродов ("Нефтчи"), 8.Николай Ширшов ("Ростов", Россия), 9.Мухтор Қурбонов ("Пахтакор"), 10.Максим Шацких ("Динамо Киев", Украина), 11.Андрей Акопянц ("Ростов", Россия), 12.Даврон Файзиев (ЦСКА, Россия), 14.Абдумажид Тоиров ("Нефтчи"), 15.Сергей Лебедев ("Нефтчи"), 16.Наримон Усмонов ("Темирйўлчи"), 17.Февзи Давлетов ("Дўстлик"), 18.Александр Хвостунов ("Крилья Советов", Россия), 20.Георги Забиров ("Нефтчи"), 23.Ниғматилла Қутибоев ("Турон"), 24.Умид Исоқов ("Нефтчи"), 25.Рустам Дўрмонов ("Нефтчи"), 26.Игорь Шквирин ("Пахтакор"), 27.Шуҳрат Раҳмонқулов ("Навбаҳор").

Иккинчи турда футболчиларимиз Япония билан тўқнаш келишган. Мазкур ўйин ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоасининг энг йирик мағлубияти сифатида эсланади. Франциялик Филипп Труссье бошчилигидаги "самурайлар" 8:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ўзбекистоннинг ягона голига Сергей Лушан муаллифлик қилган.


"Гуруҳ босқичидаги рақибларимиз орасида Ўзбекистон биз дуч келган энг яхши жамоа эди, улар ҳужумкор ўйин намойиш этишарди, таркиб ҳам яхши ўйинчилардан йиғилган деб айтган бўлардим. Гарчи йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак ҳам [8:1] бу рақибларимизнинг кучсиз эканлигидан дарак бермасди. Улар чиройли футбол ўйнашди ва яхши ўйинчиларга эга эдилар, аммо якунда биз ғалаба қозондик", — деганди Япония терма жамоаси бош мураббийи Филипп Труссье.

Гуруҳдаги охирги турда амалдаги чемпион Саудия Арабистонига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берилган. Қизиғи, биз билан бир гуруҳда бўлган Япония ва Саудия Арабистони якунда финалга қадар етиб боришган.


Осиё кубоги – 2000. Гуруҳ босқичи 1-тур

14.10.2000. Сайда(Ливан). "Муниципал" стадиони

Ўзбекистон – Қатар 1:1

Бош ҳакам: Назри Муҳаммад (Малайзия)

Голлар: Муҳаммад Ал Блуши 61 - Миржалол Қосимов 73

Ўзбекистон: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Андрей Фёдоров, Миржалол Қосимов, Отабек Шомуродов (Нематулла Қуттибоев, 70), Николай Ширшов, Максим Шацких, Даврон Файзиев, Сергей Лебедев, Рустам Дўрмонов (Андрей Акопянц, 75), Шуҳрат Раҳмонқулов (Игорь Шквирин, 46)


Осиё кубоги – 2000. Гуруҳ босқичи 2-тур

17.10.2000. Сайда(Ливан)

Ўзбекистон – Япония 1:8

Бош ҳакам: Майдин Шамсул (Сингапур)

Голлар: Сергей Лушан(29), - Марошима(7), Нишизава(14, 25, 49), Такахара(18, 20, 57), Китишима(79).

Ўзбекистон: Павел Бугало, Бахтиёр Ашурматов, Андрей Фёдоров, Февзи Давлетов (Сергей Лебедев,25), Сергей Лушан, Миржалол Қосимов, Николай Ширшов, Александр Хвостунов, Абдумажид Тоиров (Отабек Шомуродов, 60), Мухтор Қурбонов(Игорь Шквирин, 46), Максим Шацких.

Осиё кубоги – 2000. Гуруҳ босқичи 3-тур

20.10.2000. Сайда(Ливан)

Саудия Арабистони - Ўзбекистон 5:0

Бош ҳакам: Ким Юнг Жу (Жанубий Корея)

Голлар: Марзук Ал Отаиби 17, Муҳаммад Ал Шалхуб 36, 77, 86, Наваф Ал Темият 88

Ўзбекистон: Павел Бугало, Миржалол Қосимов (Нематулла Қуттибоев, 82), Сергей Лушчан, Отабек Шомуродов (Бахтиёр Ашурматов,46), Николай Ширшов, Максим Шацких, Андрей Акопянц, Даврон Файзиев, Сергей Лебедев, Александр Хвостунов, Рустам Дўрмонов (Умид Исоқов,46)


Япония терма жамоасига 1998 йилдан бери франциялик Филипп Труссье мураббийлик қиларди. У асосий терма жамоа билан биргаликда олимпия ва ёшлар терма жамоасида ҳам фаолият олиб борган. Бу ҳам унга миллий терма жамоа учун ёш ва мукаммал таркиб шакллантириш имконини берди.


“А” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Эрон

3

2

1

0

6:1

7

Ироқ

3

1

1

1

4:3

4

Таиланд

3

0

2

1

2:4

2

Ливан

3

0

2

1

3:7

2


“B” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Хитой

3

1

2

0

6:2

5

Кувайт

3

1

2

0

1:0

5

Жанубий Корея

3

1

1

1

5:3

4

Индонезия

3

0

1

2

0:7

1


“C” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Япония

3

2

1

0

13:3

7

Саудия Арабистони

3

1

1

1

6:4

4

Қатар

3

0

3

0

2:2

3

Ўзбекистон

3

0

1

2

2:14

1


Бейрутда ўтган финалда афсонавий ҳакам Али Бусайим ишлаганди. Баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол япониялик Сигейоши Мочизуки ҳисобига ёзилган ва Япония иккинчи бор Осиё кубогида зафар қучганди. Ўша чемпионатда Саудия Арабистонини мусобақага чехиялик машҳур мураббий Милан Мачала олиб келганди. Бироқ 1-турда Япониядан учралган йирик (1:4) мағлубиятдан сўнг дарҳол истеъфога чиқарилгади. Унинг ўрнини эгаллаган маҳаллий мураббий Носир Ал Жоҳар Саудия Арабистонини финалгача олиб чиққанди.

Учинчи ўрин учун ўйинда Жанубий Корея Бора Милутинович бошчилигидаги Хитойни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларига эга чиққанди.

Япониялик Хироши Нанами мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Кореяик ҳужумчи Ли Донг Гук 6 та гол билан мусобақа тўпурарига айланган.

Чорак финал
Эрон - Жанубий Корея 1:2 (қўш.тайм)
Голлар:
Багери 71 - Ким Санг Сик 90, Ли Донг Гук 99 (олтин гол)

Хитой - Қатар 3:1
Голлар:
Ли Минг 9, Ки Хонг 38, Янг Чен 54 - Ал Энази 65

Япония - Ироқ 4:1
Голлар:
Нанами 8, 29, Такахара 11, Мьёжин 62 - Аббос Обайд 4

Кувайт - Саудия Арабистони 2:3 (қўш.тайм)
Голлар:
Башар Абдуллоҳ 62, Ал Ҳуваиди 68 - Ал Темят 45+1, Ал Мешал 72, Ал Темят 109 (олтин гол)

Ярим финал
Жанубий Корея - Саудия Арабистони 1:2
Голлар:
Ли Донг Гук 90+1 - Ал Мешал 76, 80

Хитой - Япония 2:3
Голлар:
Ки Хонг 30, Янг Чен 48 - Фан Жийи 21 автогол, Нишизава 53, Мьёжин 61

Учинчи ўрин учун баҳс
Жанубий Корея - Хитой 1:0
Гол:
Ли Донг Гук 76

ФИНАЛ
Япония - Саудия Арабистони 1:0
29 октябрь 2000. Бейрут. "Спортс Сити" стадиони. 47400 томошабин.
Бош ҳакам:
Али Бусайим (БАА)
Гол: Шигейоши Мочизуки 30

Япония: Йошикацу Кавагучи, Наоки Матсуда, Рюзо Мориока, Тошихиро Хаттори, Хироши Нанами, Шигеёши Мочизуки, Хироаки Моришима (Шинжи Оно, 89), Шунсуке Накамура, Томоказу Мьёжин, Наохиро Такахара (Атсуши Янагисава, 80) (Даисуке Оку, 88), Акинори Нишизава.
Бош мураббий: Филипп Труссье (Франция)

Саудия Арабистони: Муҳаммад Ал Деайя, Муҳаммад Ал Хилаиви, Аҳмад Доки, Солиҳ Ал Сақри, Сами Ал Жобир, Фавзи Ал Шеҳри (Марзуқ Ал Отаиби, 72), Абдуллоҳ Ал Вакид, Наваф Ал Темят, Саид Ал Досари, Ҳамза Идрис (Муҳаммад Ал Шлхуб, 46), Талал Ал Мешал.
Бош мураббий: Носир Ал Жоҳар (Саудия Арабистони)


Тўпурар: Ли Донг Гук (Жанубий Корея) - 6та гол
Энг яхши футболчи: Хироши Нанами (Япония)
Энг яхши дарвозабон: Жианг Жин (Хитой)
Фэйр-плей соврини: Саудия Арабистони

Осиё Кубоги-2000 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон:
Жианг Жин (Хитой)
Ҳимоячилар: Хонг Мюн Бо (Жанубий Корея), Муҳаммад Ал Хилаиви (Саудия Арабистони), Жамол Муборак (Кувайт)
Ярим ҳимоячилар: Хироши Нанами (Япония), Шунсуке Накамура (Япония), Наваф Ал Темят (Саудия Арабистони), Аббос Обайд (Ироқ), Карим Багери (Эрон)
Ҳужумчилар: Ли Донг Гук (Жанубий Корея), Наохиро Такахара (Япония)



Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1980. Кубокка эга чиққан мезбонлар, иккинчи ўрин учун уюштирилган парад ҳамда урушда укасини бой берган совриндор ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1984. Саудия Арабистони дебютидаёқ чемпионликка эришди 

Осиё кубоги-1988. Кувайт либосида ўйнаган Платини, талабалари билан келган Япония ҳамда операциядан кейин финалдаги ҳал қилувчи голни урган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1992. 56 ёшида фаолиятини давом эттираётган энг яхши футболчи, легионер Рамос, ўйинчиларини алмаштирмаган ҳамда рақиб мағлубияти учун 500 доллар бермоқчи бўлган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1996. Дебютант Ўзбекистон, унинг димоғдор ва карта ўйнайдиган рақиблари ҳамда тайинланганидан икки ой ўтгач, чемпионга айланган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика