36 ёшли Йилмаз "Фортуна" билан 5 йиллик шартнома имзолади. У икки мавсумдан сўнг клуб мураббийига айланади

Alisher
24 июн 2022, 10:38
Форвард Бурак Йилмаз Ситтарднинг "Фортуна" клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

36 ёшли туркнинг шартномаси 5 йилга мўлжалланган, ундан икки йилини ўйинчи сифатида, кейинги уч мавсумни эса мураббий сифатида ўтказади.

Йилмаз 2020 йилдан бери "Лилль"да ўйнайди. Форвард бу вақт давомида барча мусобақаларда 72та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: fortunasittard.nl