Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Ол Ибараки" U-22 га йирик ҳисобда таслим бўлди

Sherzod Nurmatov
21 дек 2023
Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Японияда ўтаётган ўртоқлик мусобақасидаги иштирокини бошлади.

Учрашувда "Ол Ибараки" U-22 жамоаси 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон таркибида Далер Тухсанов ва Асилбек Жумаев гол уришди.

Ўзбекистон U-18 термасининг кейинги учрашувлари "Канто Университети" U-20  ва Япония U-18 терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси: Максим Муркаев, Алижон Букмуротов, Равшан Хайруллаев, Далер Тухсанов, Муҳаммадали Ўринбоев, Абдугафур Ҳайдаров, Мейирбек Режабалиев, Рузибой Файзуллаев, Рустамбек Фомин, Асилбек Жумаев, Саидхон Ҳамидов.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати