UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  3 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  9 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   18 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  22 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  3

Миллий терма жамоамиз ЖЧ саралашларини қандай бошлаган? Куперни "йўқ" қилган Фаластин, Пхеньяндаги "қўрқинчли туш", Тайванга қарши 9:0 ва Шацкихнинг пента-трики Янгиликлар

Миллий терма жамоамиз ЖЧ саралашларини қандай бошлаган? Куперни "йўқ" қилган Фаластин, Пхеньяндаги "қўрқинчли туш", Тайванга қарши 9:0 ва Шацкихнинг пента-трики

Ўзбекистон терма жамоаси бир неча соатлардан сўнг ЖЧ-2026га биринчи қадамини ташлайди.

Иккинчи саралаш босқичининг дастлабки учрашувида терма жамоамиз қўшни Туркманистонга қарши "сунъий" майдонга чиқишади. Миллий терма жамоамиз ЖЧ саралашларини қандай бошлаганини кўриб чиқамиз.

Қатар-2022

Тарихда биринчи маротаба қишда бўлиб ўтган мундиалга биринчи қадамни 2019 йил 5 сентябрь куни ташлаган эдик. 1-турдаги рақиб Фаластин бўлган эди. Ўша учрашуви аввалидан ҳам терма жамоамиз футболчилари бугунги кун билан бир хил бўлган муаммога дуч келишганди(сунъий майдон). Фаластин терма жамоасининг "Фаисал Ал-Ҳуссеини" номидаги стадиони сунъий қопламага эга. Терма жамоа мутахассислари бундан хабардор бўлишган ва терма жамоа йиғинини сунъий майдонга эга "Чиғатой" базасида ўтказишган эди. Қандай тайёргарлик кўрилишига қарамай якунда терма жамоамиз шармандали мағлубиятга учраганди. Айнан шу учрашувдан сўнг аргентиналик мутахассис Эктор Купер терма жамоа бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарилган эди. Саралаш босқичининг якунида эса Фаластинга учралган мағлубият терма жамоамизни кейинги босқичга ўтишга йўл қўймаган эди ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор дастлабки саралаш босқичида қолиб кетган эди.


ЖЧ-2022 саралаш 2-босқич, "D" гуруҳи

2019.09.05

Стадион: "Фаисал Ал-Ҳуссеини"

Фаластин - Ўзбекистон 2:0

Голлар: Иброҳим Даббаҳ 60, Ислом Батран 84.

Фаластин: 3. Муҳаммад Рашид, 5. Ёсир Ҳамид, 7. Мусаб Баттат, 9. Тамер Сейям, 11. Одай Ибраҳим Даббаҳ, 14. Абдаллаҳ Жабер, 15. Абдулатиф Албаҳдари, 19. Маҳмуд Вади, 20. Натми Албадави, 22. Рами Ҳамада, 23. Муҳаммад Дарвиш.

Ўзбекистон: 1. Элдорбек Суюнов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Анзур Исмоилов, 6. Давронбек Хошимов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 8. Икромжон Алибоев, 9. Одил Аҳмедов, 10. Жалолиддин Машарипов, 14. Элдор Шомуродов, 15. Егор Кримец, 19. Қувондиқ Рўзиев.

Захира: 2. Ҳожиакбар Алижонов, 3. Достонбек Турсунов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 12. Санжар Қувватов, 13. Шароф Муҳитдинов, 16. Ботирали Эргашев, 17. Достонбек Ҳамдамов, 18. Азизжон Ғаниев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Игор Сергеев, 22. Достон Ибрагимов, 23. Санжар Шоаҳмедов.

Россия-2018

2018 йил Россия майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалга саралаш, терма жамоамиз учун мусобақа расмий санасидан уч йил аввал 2015 йил июнь ойида бошланган. Дастлабки саралаш босқичида "H" гуруҳида ҚҲДР, Филиппин, Бахрайн ва Яман терма жамоалари билан куч синашган. 1-тур учрашувини эса Пхеньянда ҚҲДРга қарши ўтказишган. Ойнаи жаҳон орқали трансляция этилмаган учрашувда терма жамоамиз 2:4 ҳисобида "тарсаки" еганди. На телевизор на интернет орқали намойиш этилмаган учрашувнинг биринчи бўлимдаёқ терма жамоамиз 4та гол ўтказиб юборган эди. Мен эса ўша учрашувни томоша қилиш буёқда турсин, икки кундан сўнг "Эрудит-спорт" газетасидан натижа билиб олганман. Терма жамоамизнинг мағлубиятига асосий сабаб учрашув сунъий қопламали майдонда ўтказилгани. Пхеньяндаги учрашувдан шунга Миржалол Қосимов истеъфога чиқарилган эди ва унинг ўрнини Самвел Бабаян эгаллаган. Дастлабки учрашувдан сўнг миллий терма жамоамиз гуруҳ босқичидаги қолган 7та учрашувнинг барчаси ғалаба қозониб 21 очко билан биринчи ўринни эгаллашган эди. Сўнги саралаш босқичида эса терма жамоамиз 10та учрашувда 13 очко тўплаб гуруҳда 4 ўринни банд этиб, Россия майдонларида бўлиб ўтадиган тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақасидан қуруқ қолган эди.


ЖЧ-2018 саралаш 2-босқич, "Н" гуруҳи

2015.06.16

Стадион: "Ким Ил Сунг"

КХДР - Ўзбекистон 4:2

Бош ҳакам: Моҳд Ёқуб (Малайзия)

Голлар: Пак Рйон 4, Жан Чол 16, Ро Су 34, Ри Хйок Чол 36, Игорь Сергеев 53, Сардор Рашидов 79

Огоҳлантиришлар: Азизбек Ҳайдаров 44

Четлатиш: Азизбек Ҳайдаров (82) 

КХДР: 1.Ри Мёнг Гук (С), 3.Жанг Кук Чол, 6.Канг Кук Чол., 7.Ри Хёк Чол, 9.Пак Кванг Рёнг, 13.Сим Хён Жин, 15.Ри Йонг Чол, 16.Ро Хак Су, 17.Со Хён Ук, 22.Ри Йонг Жик, 23.Ри Чол Мёнг.

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Икром Алибоев (Баҳодир Насимов 34), 9.Одил Аҳмедов, 11.Игорь Сергеев, 14.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Сардор Рашидов, 17.Санжар Турсунов, 19.Виталий Денисов

Захира: 1.Элдор Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Егор Кримец, 6.Баҳодир Насимов, 10.Жасур Ҳасанов, 13.Лутфулла Тўраев, 16.Санжар Шоаҳмедов, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Акбар Тўраев, 22.Шоҳрух Гадоев, 23.Фаррух Сайфиев

Бразилия-2014

Футбол "қироли"нинг ватанида бўлиб ўтадиган мундиалга терма жамоамизни йўли, биринчи саралаш босқичидан бошланган. 2011 йил 23 июль куни Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонни 4:0 ҳисобида мағлуб эди. Саралашнинг иккинчи босқичида терма жамоамиз Япония, ҚҲДР ва Тожикистон терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган эди. 1-турни Тожикистонга қарши ўтказган Вадим Абрамов шогирдлари, Тожикистондан қийин ғалаба билан қайтишган эди. Учрашувдаги ягона голни Максим Шацких киритганди. Иккинчи саралаш босқичини терма жамоамиз 16 очко тўплаб, биринчи ўринда якунлаган. Япония устидан қозонилган тарихий ғалабамиз ҳам айнан ушбу саралаш босқичида қайд этилган.

ЖЧ-2014 саралаш 2-босқич, "C" гуруҳи

02.09.11

Стадион: "Металлург"

Тожикистон - Ўзбекистон 0:1

Голлар: Максим Шацких 72

Тожикистон: Тўйчиев Алишер, Сванқулов Сохиб, Раджабов Эрож, Эргашев Даврон, Содиқов Муҳаммадали, Давронов Нуриддин, Жалилов Жаҳонгир, Восиев Фарҳод, Фатҳуллоев Фатҳулло (Ортиқов Илҳом 86), Ҳакимов Нўмонжон, Рабиев Юсуф

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Шавкат Муллажонов, Ҳайдаров Азиз, Джепаров Сервер(Улуғбек Бакаев 65), Аҳмедов Одил, Станислав Андреев(Турсунов Санжар 46), Гейнрих Александр, Шацких Максим, Денисов Виталий, Тўхтажўхаев Ислом, Карпенко Виктор( Кападзе Тимур 46)

ЖАР-2010

Африка қитъасида бўлиб ўтган жаҳон биринчилигига, миллий терма жамоамиз биринчи саралаш босқичида иштирок этган терма жамоамиз квалификация босқичида иштирок этган. Тайванга қарши ўй-мезбон форматида бўлиб ўтган учрашувларда терма жамоамиз жами 11:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Тошкентда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда футболчиларимиз Тайвань дарвозасига жавобсиз 9та гол уришган эди. Ўша учрашувда Максим Шацких 5та гол урган эди.

ЖЧ-2010 саралаш 1-босқич

Ўзбекистон - Тайвань 9:0

13.10.2007. Стадион: "МҲСК"

Голлар: Максим Шацких 4,16,34,57,77, Тимур Кападзе 28, Виктор Карпенко 43, Улуғбек Бакаев 54, Шавкат Саломов 68

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов, Одил Аҳмедов, Сервер Джепаров, Виктор Карпенко, Улуғбек Бакаев( Шавкат Саломов 68), Ислом Иномов( Баҳтиёр Ашурматов 73), Максим Шацких, Алексек Николаев( Виталий Денисов 46), Тимур Кападзе

Германия-2006

2006 йилги ЖЧга саралаш босқичини миллий терма жамоамиз биринчи босқичдан бошлаган. Ироқ, Фаластин ва Тайвань терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган терма жамоамиз, 6та учрашувда 16 очко тўплаб гуруҳда пешқадам бўлган эди. Иккинчи босқичда эса терма жамоамиз Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қувайт билан бир гуруҳдан жой олган. Якуний жадвал учинчи ўринни эгаллаб плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритган терма жамоамиз. Плей-оффда Бахрайнга тўқнаш келган, Бахрайнга қарши ўша машҳур учрашувни эсласангиз керак.

ЖЧ-2006 саралаш 1-босқич

Ўзбекистон - Ироқ 1:1

18.02.2004. Стадион: "Пахтакор"

Голлар: Анвар Солиев 79, Аҳмад Салаҳ 57

Ўзбекистон: Алексей Поляков, Николай Ширшов, Асрор Алиқулов, Баҳтиёр Ашурматов Александр Хвостунов( Миржалол Қосимов 65), Андрей Акопянц( Леонид Кошелев 46), Сервер Джепаров, Тимур Кападзе, Виктор Карпенко, Владимир Шишелов( Анвар Солиев 74), Максим Шацких.

Япония ва Жанубий Корея-2002

Биринчи маротаба Осиё минтақасида бўлиб жаҳон чемпионатига юришимизни биринчи саралаш босқичида Тайвань қарши баҳс билан бошланган эди. "Пахтакор" стадионида кечган учрашувда миллий терма жамоамиз Тайванни 7:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Гуруҳ босқичида 14 очко тўплаб кейинги босқичга йўл олган терма жамоамиз. Иккини саралаш босқичида гуруҳда 10 очко билан учинчи ўринни эгаллан эди.

ЖЧ-2002 саралаш 1-босқич

Ўзбекистон - Тайван 7:0

23.04.2001. Стадион: "Пахтакор"

Голлар: Жафар Ирисметов 3,23,68,74, Алексей Дионисиев 21, Владимир Маминов 35, Георгий Георгиев 43

Ўзбекистон: Олег Беляков, Сергей Лушан, Олег Пашинин, Миржалол Қосимов( Муҳтор Қурбонов 68), Февзи Давлетов, Алексей Дионисиев, Даврон Файзиев, Николай Ширшов( Баҳодир Сеиткамалов 46), Владимир Маминов( Александр Хвостунов 65), Георгий Георгиев, Жафар Ирисметов

Франция-1998

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари саралашларидаги биринчи иштироки 1998 йилги жаҳон чемпионатига тўғри келган эди. Биринчи саралаш босқичида, Ўзбекистон терма жамоаси Яман, Индонезия ва Камбоджа жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишган эди. Саралаш босқичининг дастлабки учрашувини терма жамоамиз Яманга қарши ўтказган. Яманга қарши кечган ўша учрашув, Ўзбекистон терма жамоаси тарихида ЖЧ саралашларидаги дастлабки учрашуви бўлган.

ЖЧ-1998 саралаш 1-босқич

Яман - Ўзбекистон 0:1

09.05.1997. Стадион: "Ал-Муҳсин"

Голлар: Нўмон Хасанов 30 (пенальти)

Ўзбекистон: Павел Бугало, Февзи Давлетов, Рустам Шаймардонов, Андрей Федоров, Баҳтиёр Қамбаралиев, Илҳом Шарипов, Абдуқаҳҳор Марифалиев( Муҳтор Қурбонов 46), Нўмон Хасанов, Николай Ширшов( Шуҳрат Раҳмонқулов 65), Равшан Бозороа, Ойбек Ўсмонхўжаев(Шуҳрат Мақсудов 82)


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика