"Милан" мухлислари Доннаруммага сохта доллар купюраларини отишади

Omonjon To`xtamirzayev
7 ноя 2023
"Милан" мухлислари ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-тур учрашувида ПСЖ дарвозабони Жанлуижжи Доннаруммага қарши ўзига хос акция ўтказишади.

Маълум бўлишича, мухлислар сохта доллар купюраларини севимли жамоаларининг собиқ киперига отишади ва голкиперни "илиқ" кутиб олишмоқчи. Шунингдек, мухлислар махсус 71-рақамли футболкаларни кийиб олишади. Неаполи шаҳри иримларига кўра, ушбу рақам қадриятлари йўқ инсонни ифодалайди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: corriere.it